БМТ болаларни куч қўлланиб жазолашни тақиқлашни тавсия қилди

357

10-ноябрда БМТнинг қийноқларга қарши қўмитасининг Женевадаги йиғинида Қирғизистондаги болаларга нисбатан зўравонлик масаласи кўтарилди. Бирлашган миллатлар ташкилоти болаларнинг аксарияти зўравонликка ва мазахлашга дуч келаётганидан хавотирланмоқда.

Зўравонликдан жабрланган болалар оиласида ва болалар уйларида ғамхўрликка олинмагани айтилди — масалан, интернатларда. 2019-2020-йиллари болалар уйлари билан интернатларда ўтказилган мониторинг болаларга аёвсиз муомала қилишнинг олдини олиш тизими самара бермаётгани аниқланган.

Бундай болалар зўравонлик кўраётганини айтиб шикоят қила олмайди, ҳатто уларни уришга, куч қўлланиб жазолаш мумкин эмаслигини ҳам билишмайди. Уларнинг мобил телефонлари йўқ, фақат интернатнинг маъмуриятидаги телефонни қўлланишади. Демак, улар болалар учун тинимсиз алоқа рақамига қўнғироқ қилиб, зўравонлик ҳақида айтиб бера олишмайди.

Болаларга нисбатан зўравонликни тўхтатиш учун Қўмита давлатга оилада, болалар уйларида, болаларга ғамхўрлик кўрсатувчи муқобил ерларда (фостер оилалар) ёки уларга қараётган қариндошларига балоғатга етмаган болаларни куч қўлланиб жазолашга тўғридан-тўғри тақиқлашни таклиф қилди.

Бундан ташқари, БМТ Қирғизистон болаларининг ҳақлари бўйича халқнинг билимини ортириш чораларини кўриши керак деб ҳисоблайди.