МХДҚ: Фуқаролиги йўқ шахс Қирғизистон ФҲМ қўшинларида хизмат қилган

661

Жалолободнинг собиқ ҳарбий комиссари Кумарбек Абдраимахунов 2012 йилнинг декабрида Қирғизистон фуқаролиги йўқ ўзбекистонликни армия сафига қўшилишига ёрдам берган. Абдраимахуновга нисбатан жиноий иш қўзғалди.

20 ёшли Сардорбек Темиров Фавқулотда ҳолатлар министрлигининг Жалолобод областидаги Тошкўмир ҳарбий қисмига ноқонуний равишда қўшилган — бу ҳақда миллий хавфсизлик давлат қўмитаси билдирди.

Қўмита маълумотларига кўра, Темиров ўзбекистонлик бўлишига қарамай, «фуқаролиги йўқ шахс» қатори ҳисобланган.

Махсус хизмат ходимлари Сардорнинг 2012 йили ҳарбий қисмга киришига Жалолободнинг бирлашган ҳарбий комиссариати подполковниги Кумарбек Абдраимахунов кўмак кўрсатганини билдирди.

МХДҚ Абдраимахуновга нисбатан «хизмат мавқеъини суистеъмол қилиш» ҳамда «ҳужжатларни сохталаштириш» бандлари бўйича жиноий иш қўзғади.

Ҳозирда тергов давом этяпти.

Kloop.kg мухбирлари Темиров ва Абдраимахунов билан боғлана олмади.

ФҲМ матбуот котиби Абдишарип Бекилов Kloop.kg журналисти билан суҳбатда министрликда авваллари бундай ҳодисалар кузатилмаганини билдирди.

Мудофаа министлиги вакили мазкур ҳодисанинг уларга алоқаси йўқлигини айтди.

ФҲМ қўшини биринчи навбатда фавқулотда ҳолатлар олдини олиш ва унинг оқибатларига қарши курашиш учун тузилган.