«Дордой Плаза» савдо марказининг автотураргоҳида аёлни калтаклаган фуқаро 10-ноябрда қўлга олинди. Бу ҳақда «Клооп»нинг журналистига Свердлов туман ИИБнинг матбуот хизмати билдирди.
![](https://uz.kloop.asia/wp-content/uploads/sites/9/2021/11/photo_2021-11-10_22-27-44-1.jpg)
Муассасанинг маълумоти бўйича, у 1993-йили туғилган фуқаро. У Бишкекнинг ШИИБнинг вақтинча сақлаш изоляторига киргизилди. Иш бўйича тергов давом этмоқда.
Воқеа 8-ноябрь куни бўлган. Ўшанда ОАВлар соат тахминан 13:50да Бишкекнинг автотураргоҳ жойларидан бирида эркак киши аёлни калтаклаганини билдиришган. Шундан кейин милиция «Безорилик» моддаси билан судгача текширув бошлаган.