Коронавирусдан уч киши вафот этиб, 108 янги ҳолат қайд этилди

Республика штабига кўра, охирги суткада Қирғизистонда коронавирус билан касалланган уч нафар бемор вафот этган. Штаб маълумотларига кўра, пандемия бошлангандан бери Қирғизистонда  коронавирус билан касалланган умумий 2697 нафар бемор вафот этган.

Шунингдек, сутка давомида 108 кишида COVID-19 аниқлангани хабар қилинган.

  • Бишкек - 47;
  • Чуй вилояти - 35;
  • Ўш вилояти – 2 та;
  • Талас вилояти – 1 та;
  • Иссиқкўл вилоятида – 9 та;
  • Жалолобод вилояти – 9 та;
  • Боткен вилояти - 5 та.

Шу билан бутун мамлакатда пандемия даврида коронавирус инфекцияси аниқланганлар 182 090 кишига етди.

Шунингдек охирги суткада 118 нафар бемор коронавирусдан тузалиб, уйларига чиқарилди. Шу билан мамлакатда жами 176 510 нафар киши касалликдан тузалди. Касалхоналарда эса 552 нафар бемор даволанишда давом этмоқда. Уй шароитида даволанганларнинг сони 797 нафар.