Милиция: «Дордой Плаза»нинг ёнида аёл кишини калтаган фуқаро қўлга олинди

366

«Дордой Плаза» савдо марказининг автотураргоҳида аёлни калтаклаган фуқаро 10-ноябрда қўлга олинди. Бу ҳақда «Клооп»нинг журналистига Свердлов туман ИИБнинг матбуот хизмати билдирди.

Гумондор. Сурат: Свердлов туман ИИБнинг матбуот хизмати.

Муассасанинг маълумоти бўйича, у 1993-йили туғилган фуқаро. У Бишкекнинг ШИИБнинг вақтинча сақлаш изоляторига киргизилди. Иш бўйича тергов давом этмоқда.

Воқеа 8-ноябрь куни бўлган. Ўшанда ОАВлар соат тахминан 13:50да Бишкекнинг автотураргоҳ жойларидан бирида эркак киши аёлни калтаклаганини билдиришган. Шундан кейин милиция «Безорилик» моддаси билан судгача текширув бошлаган.