«Ўрнида қолсин». ЎшДУнинг олдида Қудайберди Қожобековни қўллаш акцияси ўтди

374

ЎшДУнинг олдида 9-ноябрда хизматдан олинган собиқ ректор Қудайберди Қожобековни қўллов акцияси ўтди. Унга олийгоҳнинг ходимлари ва талабалари қатнашди.

Қожобеков университетнинг талабалари «Азаттык» партиясининг ташвиқот тадбирига ўқитувчилар тарафидан қатнаштирилгандан кейин ишдан олинди.

Акциянинг иштирокчилари «Жойида қолишини сўраймиз», «Ҳукумат коллективнинг фикрини ҳурмат қилишга ва тинглашга мажбур», «Нуфузли етакчи» ҳамда «Нотўғри қарор» деган плакатларни кўтариб чиқишди.

Тадбир танаффус вақтида ўтиб, 10 дақиқага чўзилган. Шундан кейин жамоат ишини давом эттирган.

Шунингдек акция кеча Фейсбукда бўлиб ўтган. Ижтимоий тармоқнинг фойдаланувчилари #Кожобеков_ордунда_калсин деган хештег билан Кудайберди Кожобековни хизматга қайтаришни талаб қилишмоқда.

«Кожобековдек эсли-ҳушли, интеллектуал, патриот етакчига, кадрга замонамиз муҳтож бўлиб турганда, ишдан олиниши яхши кўриниш эмас! Огоҳлантириш ёки хайфсан бериш билан чекланиб, бундай кадрнинг ишлашига имконият бериш керак!» — деб ёзди физика-математика фанларининг доктори, профессор Гулбадан Матиева.

Сурат: Гулмира Шамшиева

Депутат Жанар Акаев эса ректор талабаларнинг майдондаги ташвиқот тадбирига боришига «тўғридан тўғри алоқаси бўлмаса ҳам, ҳаддан ортиқ қарор чиқиб қолибди» деб ҳисоблайди.

Фейсбук фойдаланувчилари ректорнинг эмас «Азаттык» партиясининг ҳам жавобгарлигини кўриш кераклигини ёзишмоқда. Маҳаллий журналист Гулназ Абилкасимова эса «ҳукуматни ўқитувчи, шифокорларгагина кучи етади» деган фикрда.

Айни пайтда Ўш давлат университетининг ходимлари ва талабалари Қудайберди Қожобековнинг даврида амалга ошган лойиҳаларини бўлишмоқда. Улар ҳукумат вакиллари бунга эътибор қаратади деб ишоничмоқда.

ЎшДУ — Қирғизистондаги энг йирик олий ўқув юртларидан бири. Қожобеков университетнинг ректори бўлиб 2019-йилнинг ноябрида тайинланган.

Ташвиқот тадбиридаги талабалар, ишдан кетиб, хайфсан олганлар

9-ноябрда Министрлар кабинетининг етакчиси Ақилбек Жапаров Ўшдаги талабалар «Азаттык» партиясининг ташвиқот тадбирига қатнашгани учун ЎшДУнинг ректори Қудайберди Қожобеков ишдан олинганини, шаҳар мэри Алмаз Мамбетовга хайфсан эълон қилинганини билдирди.

Кожобековдан ташқари ЎшДУнинг Педагогика, психология ва жисмоний тарбия факультетининг декани Бактибек Муратбаев ва уч ўқитувчиси ҳам ишдан бўшатилди. Шунингдек таълим вазири Болот Купешевга ҳам хайфсан эълон қилинди.

3-ноябрда Ўш шаҳрининг марказий майдонида «Азаттык» партияси ташвиқот тадбирини ўтказиб, унга 100дан ортиқ киши қатнашган. Ўша куни ижтимоий тармоқларда тадбирга «Ўш давлат университетининг Педагогика, психология ва жисмоний тарбия факультетининг талабалари қатнашмоқда» деган маълумот тарқаган эди.

Журналист Идирис Исаков эса ўша жойга бориб учрашувга келган ёшлар қайси университетнинг талабалари эканини сўраган. Уларнинг айримлари ЎшДУнинг, айримлари ЎшТУнинг талабалари эканини тасдиқлашган. Шунингдек талабалар уларни марказий майдонга ўқитувчилар ва декан олиб келганини билдиришган.

Ўша куни Ўш шаҳар ички ишлар бошқармаси тергов бошлаган. ЎшДУ эса икки ўқитувчисига хайфсан эълон қилиб, Педагогика, психология ва жисмоний тарбия факультетининг деканига огоҳлантириш берган.

Ўш шаҳар ИИБи эса «Маъмурий ресурсни суиистеъмол қилиш» моддаси билан судгача текширув бошлаб, 15 талаба ва саккиз ўқитувчини тергов қилган.

Ўшанда «Азаттык»нинг номзоди, собиқ депутат Жилдизкан Жўлдошева Ўшдаги сайловолди ташвиқоти давомида ҳеч қандай қонунбузарлик бўлмаган деб билдирган.

Шунингдек, Жолдошева ташвиқот тадбирига талабаларни ўқитувчилар олиб келганини аниқлаган суриштирувчи журналист Идирис Исақокни «бировнинг буйруғини бажарди», «нотўғри маълумот тарқатди» деб билдирди.

Ўшнинг милицияси эса тадбирга қатнашган талабалар балоғатга етмаган бўлганини аниқлаган. Ҳозирда тергов ишлари тугаб, судга ўтказилди.