Ақси: Маҳаллий турғуннинг уйидан ўқ-дори ва айиқнинг териси топилди

ИИВнинг матбуот хизмати Жалолобод вилоятининг Ақси туманида маҳаллий турғуннинг уйидан қурол-яроғ арсенали ва Қизил китобга кирган ҳайвонларнинг териси олинганини билдирди.

Сурат: ИИВнинг матбуот хизмати.

Криминал милиция хизматига 40-45 ёшдаги киши уйида ўқ отувчи қурол-яроқни ноқонуний сақлаб юргани ва уюшган жиноий гуруҳ билан алоқада бўлиши мумкинлиги ҳақида маълумот тушгани айтилмоқда.

5-ноябрь куни тергов давомида ҳуқуқ тартибот ходимлари 47 ёшдаги Ш.Э. исмли маҳаллий турғунни қўлга олган. Гумондорнинг уйидан рақами ўчирилган 7,62 калибрли «Сайга» русумидаги ўқ отар қурол, «Мосин» русумидаги сойли ўқ отар карабин ҳамда қўлбола қурол – қўлда ясалган пичоқ топилган.

Видео: ИИВнинг матбуот хизмати.

Бундан ташқари, гумондорнинг уйидан ноёб учровчи жониворларнинг терилари топилган: айиқ, силовсин ва сувсар.

«Бу жониворларнинг бари Қизил китобга кирган, уларни овлаш тақиқланган», — деб таъкидлашди ИИВдан.

«Ўк отувчи қуролларни, ўқ-дориларни ноқонуний сақлаш» моддаси билан судгача текширув бошланди. Тергов амаллари давом этмоқда.