COVID-19. Садир Жапаров яна бир марта эмловдан ўтишга чақирди

344

Президент Садир Жапаров фейсбук саҳифаси орқали қирғизистонликларни коронавирусга қарши вакцина олишга чақирди.

«Бугун 46 кишидан COVID-19 аниқланди, уч киши вафот этди. Бари эмловдан ўтмаган экан. Вакцина олинглар», — деб ёзди Жапаров.

Шунингдек, у бугунги кунда 1 миллион 16 минг фуқаро эмловнинг биринчи дозасини олгандан кейин давлатда COVID-19 юқтириш камайиб қолганини мисол келтирди.

Жапаров фуқароларни эмловдан ўтишга бир неча бор чақирган. Жорий йилнинг июлб ойида, давлат раҳбари ўзи коронавирусга қарши эмлов олгандан кейин биринчи байнотини эълон қилган.

Эмловнинг темпи

Қирғизистон аҳолисини оммавий эмлаш кампанияси 2021-йилнинг мартида бошланган. Аммо фаол фаза Sinopharm вакцинасининг иккинчи партияси давлатга келгандан бошлаб, июль ойидагина бошланган.

Шунга қарамай, давлатда эмлов темпи ҳукумат кутганидек юқори эмас. Давлат раҳбарияти COVID-19га қарши эмлов бўйича миллий режанинг асносида 3,4 млн аҳолини эмлашдан ўтказишни истайди.

«Коллектив иммунитет пайдо бўлиши учун мақсадли гуруҳга киргизилган 70% кам бўлмаган фуқароларни вакцинациялаш зарур, у 2,4 млн инсонни ташкил қилади», — деб билдиришган 5-августда Республика штабидан.

Ҳукумат турли йўллар билан эмловнинг темпини кўтаришга ҳаракат қилмоқда. Масалан, тиббиёт ходимларини, ўқитувчиларни ва ҳуқуқ тартибот органларининг ходимларини коронавирусга қарши эмловдан ўтказиш мажбурий қилинган.

Кейин октябрнинг охирида ҳукуматдагилар маданият тармоғининг, дам олиш жойларининг, машқ залларининг хизмат кўрсатиш ходимларининг юқумли касалликларга, жумладан коронавирусга қарши эмлов олиш мажбурий қилинган.

Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 10-ноябрь ҳолатига кўра, Қирғизистонда эмлов бошлангандан бошлаб, вакцинанинг биринчи дозасини 1 миллиондан ортиқ киши олди. Тўлиқ дозасини эса 791 минг киши олди.

Ҳозирда Қирғизистонда коронавирусга қарши бир қанча вакцина мавжуд:

  • AstraZeneca;
  • Sinopharm;
  • QazVac;
  • Pfizer;
  • Sputnik V.