МСК депутат Дастан Бекешевга муддатидан аввал ташвиқот қилгани сабаб ёзма шаклда огоҳлантириш берди. Бу қарорга МСКНинг 1-ноябрдаги йиғинида 10 аъзоси овоз берди.
«Ишчи гуруҳ Дастан Бекешевнинг ижтимоий тармоқдаги саҳифаларининг ва сайтидаги матнларга эътибор қаратди. Матнларда муддатидан аввал ташвиқот қилишнинг белгилари бор. Матнлари 2021-йилнинг мартидан бошланади, сайлов эса 2021-йилнинг 29-августида белгиланган», — деди МСКнинг ҳуқуқни таъминлаш бўлими етакчисининг ўринбосари Медина Кутбердиева.
Бекешев МСКнинг бу қарорига қўшилмайди. У телеграм-каналида ишчи гуруҳ бу қарорни лингвистик экспертизанинг хулосаси йўқлигига қарамай чиқарди деб билдирди.
«Асос қатори бу сўзни олишган: “мен ҳақиқатни айтишга ва фуқароларнинг манфаатларини ҳимоя қилишга ваъда бераман”. Менга кулгили бўлди. Бу ҳар бир амалдорнинг, депутатнинг ва давлат ходимининг вазифаси. Улар ҳақиқатни айтиб, фуқароларнинг манфаатларини ҳимоя қилишга масъул» , — деди Бекешев.
Бекешев МСК унинг ташвиқот кампаниясига фуқаролардан пул тўплашининг қонунийлиги бўйича аризани ҳам кўриб чиқишини билдирди. Бекешевнинг маълумоти бўйича, у хайрия орқали 3 млн сом тўплай олган.
Унинг айтишича, МСК қонунга қарши нарса топмаган, «бетараф қарор чиқарган».
«Менда бари очиқ-ойдин кетаётганини кўришди, бу ердан ҳеч қандай қонунбузарлик топа олишмади» , — деди Бекешев.
Аввалроқ депутат унга нисбатан аризани қирғизистонлик Акбар Бейшалиев берганини билдирган.
Бироқ Бекешев ишчи гуруҳ билан учрашув вақтида Бейшалиевнинг ариза бермагани маълум бўлганини қўшимча қилган.
«Балки, у Россияда ўтириб олиб, массаж қиляпти. Нимага унинг номидан ариза ёзишди. Айтмоқчиманки, аввал ҳам мени судга бериб юрган одам бор, биз унинг орқасида ким туришини аниқлаганмиз. Ўша вақтдаёқ ҳаммаси ўз ўрнига тушган», — деб атйган у.
Дастан Бекешев — ҳозирда парламент депутати, яқинда ўтувчи Жогорку Кенешнинг депутатларини сайловга Бишкекнинг Октябрь тумани бўйича бир мандатли округдан номзодини кўрсатган.
Жогорку Кенешнинг еттинчи чақирилишига депутатларни сайлаш 28-ноябрга тайинланди. Бош қонунга кўра, Жогорку Кенеш 90 депутатдан иборат бўлиб, улар 5 йиллик муддатга сайланади. Унинг ичида ҳар бир тўртинчи мандатгина аёлларга берилади.
Унга кўра, парламентнинг депутатлари аралаш тизим билан сайланади. Унда 54 депутат партия рўйхати бўйича, 36 нафари эса бир мандатли округ бўйича сайланиб келади.
20-октябрда МСК яқинда ўтувчи Жогорку Кенешнинг сайловига партиялардан ҳужжутларни қабул қилиш тугаганини билдирган. Умумий сайлов округлари бўйича номзоднинг рўйхатини умумий 21 партия берган.
Номзодини кўрсатганларнинг умумий сони 1 046. Уларнинг ичидан 36%гина аёллар, қолгани —эркаклар.