Байсалов президентнинг хусусий самолёт ёллаганини «давлат зарурати» деб атади

353

Министрлар кабинети етакчисининг ўринбосари Эдил Байсалов президент ва унинг маъмурияти Глазго шаҳридаги иқлим ўзгаришларига бағишланган саммитга хусусий самолёт ёллаб учганини «давлат эҳтиёжи» деб изоҳлади. Бу ҳақда у Twitter’га ёзди.

Эдил Байсалов Глазгода. Сурат: Байсаловнинг Twitter саҳифаси

Унинг айтишича, дастлаб президент Глазго шаҳрига йўловчи ташувчи рейс билан боришни режалаштирган.

«Афсуски, Эдинбургдан учувчи рейс 4-ноябрь кечасигина бор экан. Истаган киши осонгина текшириши мумкин. Бутун ёз ишладик! Шу сабабдан Глазгога Лондон орқали поезд билан бориш ғоясидан бош тортишга мажбур бўлдик. Президент Бишкекда ўтувчи ЕБ-БА саммитига етиб бориб, фахрли меҳмонларни кутиб олиши керак», —деб ёзди у.

У Британ ҳукумати ТУ-154 маркасидаги қирғиз томоннинг №1 бортини «хавфсизлик масаласи сабаб» қабул қилишдан бош тортгани учун, Жапаровнинг сафари тўхтаб қолиш хавфи бўлиши эҳтимолини билдирган.

«Бир неча кун қолганда делегация учун борт ёллашга тўғри келди. Бу давлат эҳтиёжи! Ҳашаматни яхши кўриш ёки инжиқлик эмас! […] [Бу] роҳатланиш эмас, давлат мажбуриятини бажариш ва ташқи сиёсатда мақсадларни амалга оширишнинг бир қадами», — деб таъкидлади Байсалов.

У янги минкаб «бу тармоқда сарфларни икки баробарга кўпайтиришга» ният қилинаётганини билдирди.

«Биз олдимизга катта мақсадларни қўйганмиз. Биз уларни амалга оширамиз!», — деб таъкидлади Байсалов.

Хусусий самолёт билан Глазгога сафар

Президент Садир Жапаров 31-октябрда Шотландиянинг Глазго шаҳрига хусусий самолёт ёллаб учганини президентнинг матбуот хизмати 1-ноябрда тасдиқлаган. Жапаров БМТнинг иқлим ўзгаришига бағишланган 26-конференциясига қатнашмоқда.

Қирғиз делегациясининг таркибига  Эдил Байсалов ўзи, ТИВ етакчиси Руслан Казакбаев ҳамда президент маъмуриятининг ташқи сиёсат бўлимининг етакчиси Жээнбек Кулубаев кирган.

Садир Жапаров Глазгога қўниб, трапдан тушмоқда. Сурат: президентнинг матбуот хизмати

Президент маъмуриятидан хабар қилинишича, бу қарор британ ҳукуматининг Қирғизистоннинг  №1 бортини қабул қилишдан бош тортгандан кейин қабул қилган. Чунки самолёт Европа иттифоқининг ва Буюк Британиянинг «техник меъёрларига жавоб бермайди» — халқаро талабларга мутаносиб эмас.

Аммо президентнинг ахборот хизмати самолётнинг моделини ва ижара баҳосини очиқ айтмаган.

24.kg нашри flightradar сервисига таяниб, Жапаров «Манас» аэропортидан бизнес классдаги Embraer Lineage 1000 реактив самолёти билан парвоз қилганини ёзди. У Глазгодан 51 км оралиқдаги Шотландиянинг Престуик шаҳрига борди.

Бизнес-классдаги Embraer Lineage 1000 реактив самолётининг салони. Сурат: Jetvip сайти

Jetvip авиаброкерининг маълумоти бўйича, бундай самолётнинг бир соатлик ижара ҳақи 12 минг еврони (1,1 млн сомдан ортиқ) ташкил қилади. Престуик шаҳрига Жапаровнинг самолёти 8 соатга яқин вақтда (7 соат 51 дақиқа) етган.

Бу  9,48 млн сомни ташкил қилади. Президентнинг ва уни делегациясининг бориб келиши тахминан 19 млн сомни ташкил қилади.

Президент маъмурияти 24.kg ахборот агентлигига хусусий самолётнинг ажара ҳақи ҳақида айтар экан, бундай самолёт билан парвоз қилиш арзон тушишини билдириб, аммо бюджетдан маблағ сарфланишини аниқ айтмаган.