Тарих музейининг реконструкцияси: Қарз тўланди, аммо очилиш куни номаълум

Маданият вазири Азамат Жаманқулов АКИ press  ахборот агентлигига ҳукумат тарих музейига дастурий таъминот ишлаб чиққан ва жиҳозлаган немис компанияси олдидаги қарзини тўлаганини айтди.

Азамат Жаманқулов.

Бироқ, бу маълумот музей яқин орада очилишини англатмайди. Жаманқуловнинг сўзларига кўра, компания вакиллари ноябрнинг охирида Қирғизистонга келиб, дастурий таъминотни ишга тушириб беради.

«Шундан кейингина музей қачон очилишини айтишимиз мумкин», — деди вазир.

Вазирлик раҳбари қарз республика бюджети ҳисобидан тўланганини айтди. Қарз миқдори 225 минг сомни ташкил этган.

Қирғизистон кимга қарз эди?

Немис фирмаси Vitrinen und Glasbau REIER деб аталади. У ойна конструкциялари ва витриналарни ўрнатиш билан шуғулланади. Компаниянинг сайтидаги маълумотга кўра, фирма Берлин, Лондон, Париж, Гонконг ҳамда АҚШнинг шаҳарларида музейларнинг ичини жиҳозлаган.

Берлиндаги Осиё санъати музейи. Vitrinen und Glasbau REIER сайти.

Аввалроқ Давлат қурилиш агентлигининг статс-ккотиби Самат Бўрубаев немис фирмаси қарзни тўлагунга қадар бир билан гаплашишни истамаяпти деб билдирган эди.

«Ўша қарзни бермагунча улар биз билан гаплашишни истамаяпти, бугунги курс билан у 23 млн 900 минг сом бўлади. Шуни ўтказсак улар мутахассислари билан келади. Улар дунё бўйича ишловчи компания экан. Улар келиб, тугамай қолган дастурларини ишга туширади», — деб тушунтирган ўшанда Бўрубаев.

Беш йилдан бери ёпиқ

Бишкекдаги Тарих музейи ёпиқ турганига беш йилдан ортди. У 2016-йили реконструкцияга ёпилган. Таъмир ишлари ортиб кетса бир ярим йилга чўзилади деб тахмин қилинган, аммо унинг очилиши давомий жилдирилиб келади.

2016-йили ноябрда бинода ёнғин чиққан. Музейнинг маъмурияти ва давлат ҳукумати музейнинг ҳисобидаги 130 мингдан ортиқ экспонат бутунлигича сақланиб турганини айтган.

Аммо «Клооп» билан OCCRPнинг журналистлари музейнинг ички ҳужжатларига кўра, камида 18 экспонат яроқсиз бўлиб қолган ёки ёниб йўқ бўлганини аниқлаган.

Музей ёпиқ турган вақтда маданият вазирлиги ва ҳукуматнинг амалдорлари у «ана-мана» очилади деб кўплаган ваъдаларни беришган.

Масалан, 2018-йили январда музейга ўша вақтдаги президент Сооронбай Жээнбеков борган. Ўшанда музей 2018-йилнинг март очилиши айтилган. Аммо очилиш муддати бошқа вақтга кўчган.

2018-йилнинг 7-августида Маданият вазирлигининг Тарихий-маданий меросларни ҳимоя қилиш ва ривожлантириш бошқармасининг етакчиси Чолпон Тентиева музейнинг очилиши ўша йилнинг 31-августида Мустақиллик куни муносабати билан очилишини билдирган. Аммо айтилган вақтгача таъмир ишлари тугамай, унинг очилиши яна жилдирилган.

2018-йилнинг баҳор ойларида Бош прокуратура Тарих музейини таъмирлаш бўйича текширув ишини бошлаган. Кейин назорат органи музейни таъмирлаш билан Чолпон-Атадаги от майдонининг қурилиши бўйича ишларни бир ишга бирлаштирган.

Бу ишлар бўйича давлатга келтирилган зарарнинг миқдори 200 млн сомдан ортиқ деб баҳоланган. Олти амалдорга коррупция бўйича айб қўйилган. Уларнинг орасида собиқ бош вазир Сапар Исақов ҳам бор.

«Музей реконструкциялаш иши бўйича текширув сабаб ёпилган. Жиноят иши якунига етгани йўқ, шу сабабдан қачон очилишини айта олмаймиз», — деб жавоб беришган маданият вазирлигидан журналистларга 2019-йилнинг апрель ойида.

Айни йилнинг июлида собиқ вазир Азамат Жамангулов «реконструкциядан кейин ишлаётган музейнинг барча дастурий иловаларининг очқичлари уни тайёрлаганларнинг қўлида эканини» билдирган.

Ўшанда Жамангулов қирғиз тараф германиялик ёлланма фирмага тахминан 225 минг евро қарз эканини айтган. 2019-йилнинг декабрь ойида эса у музей 2020-йилнинг бошида очилишини айтган.

«Жиноят ишининг доирасида биз уни [қарзни] тўламаганмиз. Тўлаб беришимиз билан улар очқичини беришади», — деган у.

Шундан бери 2021-йилнинг ўн ойи ўтди, аммо музей кўрувчилар учун ҳамон ёпиқ турибди.