Жапаровнинг сафаридан фото ҳикоя: Президент Глазгодо ким билан учрашди?

Президент Садир Жапаров 1-ноябрда Глазго шаҳрида қирол оиласининг қабулида бўлди. БМТнинг иқлим ўзгаришига бағишланган конференция доирасидаги кечки қабулга бошқа давлатларнинг раҳбарлари ва делегация етакчилари қатнашди.

Жапаров герцогиния Кейд Мидлтон, Буюк Юританиянинг премьер-министри Борис Жонсон билан суратга тушишга улгурди.

У АҚШ президенти Жо Байден билан ҳам қўл бериб кўришди.

Қироллик оиласининг номидан меҳмонларни шаҳзода Чарльз кутиб олди. Аммо Жапаровнинг фотоальбомида шаҳзода билан тушган сурати йўқ.

Кечки қабулда президент Германиянинг канцлерининг в.б. Ангела Меркель ҳамда бошқа дунё лидерлари билан ҳам учрашди.

Кундузи Жапаров саммитнинг майдонида Франция президенти Эммануэль Макрон билан учрашди. Президентнинг матбуот котибининг маълумотига кўра, улар кун тартибидаги ҳудудий ва халқаро долзарб муаммолар бўйича фикр алмашди.

Бундан ташқари, Жапаров Ҳиндистоннинг премьер-министри Нарендра Моди билан суҳбатлашди. Моди президентни 2022-йили расмий сафар билан Ҳиндистонга келиб кетишга чақирганини хабар қилди.

Шунингдек президент маъмурияти Жапаров Арманистон, Монголия президентлари ҳамда Исландия билан Канада ҳукумат раҳбарлари билан учрашганини маълум қилди.

Бундан ташқари, Жапаров Осиё тараққиёт банкининг президенти Масацугу Асакава билан сўзлашувлар олиб бориб, кейинги беш йилда иқлим сарфининг миқдорини 150 млн АҚШ долларигача кўтаришни таклиф қилди.

Шунингдек, Жапаров Ислом тараққиёт банкининг президенти Мухаммад бин Сулейман Аль-Жассир билан ҳамкорлик масалаларини муҳокама қилиб, ҳамкорликни кенгайтиришни қўллашга тайёр эканини билдирди.

Қирғизистон 2030-йилга қадар миллий даражада аниқланган хиссани қабул қидиб, Париж битимини қўллашини таъкидлади.

Бу қандай учрашув, у қаерда ўтмоқда?

Шотландиянинг Глазго шаҳрида (Буюк Британиянинг ва Шимолий Ирландиянинг Бирлашган Қироллиги) БМТнинг иқлим ўзгариши бўйича доиравий конвенцияси тарафдорларининг 26-конференцияси ўтмоқда.

Конференцияда конвенция иштирокчилари иқлим бўйича мақсадларини эълон қилиб, бунгача қўшган хиссаларига баҳо бериб, Париж битимининг таъсир кўрсатиш механизмларини муҳокама қилишди.

Мазкур келишув 2015-йилнинг 12-декабрида Парижда қабул қилинган. Унга 196 давлат қатнашмоқда. Муҳокама икки ҳафта давом этади.

Келишув иқлим катастрофасининг олдини олиш учун глобал исишнинг индустриал давргача бўлган (аниқроғи XVIII асрнинг ўртаси) даражага нисбатан 1,5 даражадан ортирмай ушлаб туришни мақсад қилади.

Аммо, сўнгги маълумотларга кўра, бизнинг планета индустриал давргача бўлган даражага нисбатан 1,06–1,26 даражага «исиган». БМТ атмосферани булғовчи чиқиндилар булғамаслик бўйича ваъдалар амалга оширилганда ҳам, аср сўнгида температура Цельский бўйича деярлик 2,7 даражага кўтарилади.