Бишкекдаги оммавий заҳарланиш: «Империя пиццы» фаолиятини қайта бошлади

393
«Империя Пиццы» кафесининг филиали

«Империя пиццы» кафелари тармоқлари 29-октябрда фаолиятини тиклади. Бироқ овқатланиш жойидан ролли ва суши етказилмайди — овқатларга буюртма бериш учун «Империя Пицци»нинг филиалига бориш керак.

Бишкекнинг санитар-эпидемиология назорат бошқармасининг етакчиси Кубан Кундашев «Империя пиццы» менюсидан Япон ошхонаси ва балиқлардан тайёрланган овқатларни вақтинча чиқарди. Бироқ «Империя пицци»дан ролли ва сушини кафега келиб олиб кетса бўлади, деб билдиришди.

«Марказ бизнинг ёзма буйруқларимизни бажарди, дезинфекция ўтказиб, янги озиқ-овқатларни сотиб олди. Улар бизга тўсқинлик қилмади. Таҳлил сальмонеллезни тасдиқлади», — деди Кундашев.

Оммавий заҳарланиш

«Империя пицца» кафесининг турли филиалларида оммавий заҳарланиш бўлган. 23 октябрдан бошлаб Бишкекдаги Темир йўлчилар касалхонасининг инфекция бўлимига овқатдан заҳарланган фуқаролар мурожаат қила бошлаган.

Аввалига касалхонага 12 киши мурожаат қилиб заҳарланганини билдирган, бироқ кейин мурожаат қилганларнинг сони орта бошлаган ва 28 октябрда 318 кишига етган. Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 29 октябрдаги маълумотига кўра, жабрланганларнинг 22си ҳозирда касалхонада, улардан беш нафари ёш болалар.

Оммавий заҳарланишдан кейин Давлат санитар-эпидемиология назорат маркази «Империя писсы» кафесининг барча тармоқли филиалларини эпидемик текширув учун вақтинча ёпиш қарорини қабул қилган. Давлат санитар-эпидемиология назорат маркази овқатланиш жойининг филиалларига умумий 30 500 сом жарима солган.

Кўп ўтмай Бишкек ШИИББ «Санитар –эпидемиология қоидаларини бузиш» моддаси билан судгача текширувни бошлаган.

Шунингдек, Соғлиқни сақлаш вазирлиги жамоат овқатланиш жойларини текширишга киритилган 2018 йилдаги мораторий вақтинча бекор қилинганини маълум қилган. Энди давлат санитар-эпидемиология назорат марказининг мутахассислари ўлканинг барча ҳудудидаги жамоат овқатланиш жойларини текширади.