Халқ ёзувчиси Мар Байжиев 86 ёшида вафот этди

371
Мар Байжиев

Қирғиз халқ ёзувчиси Мар Байжиев 29-октябрь куни 86 ёшида вафот этди. Уни сўнги манзилга кузатиш маросими 31-октябрда, Абдилас Малдибаев номидаги қирғиз миллий Опера ва балет театрида бўлади.

Мар Байжиев 1935-йили Жалолобод вилоятида туғилган. У прозаик, публицист, драматург, журналист, театр ва кино режиссёри, адабиётчи, таржимон сифатида маълум.

Шунингдек, Байжиев учинчи даражадаги «Манас» ва «Данакер» орденларининг эгаси, Қирғиз ССРининг хизмат кўрсатган арбоби ва Қирғиз кинематографиясининг аълочиси бўлган. Бундан ташқари у «афсонавий парламент»нинг депутати.

Байжиев кўплаб драматик драмаларнинг муаллифи.

Унинг сценарийи бўйича «Кыргызфильм» студиясида «Ак илбирстин тукуму», «Алтин куз», «Ўзбекфильм»да «Бегона бахт» ва «Ёмғир», «Қозоқтелефильм»да «Янги йил арафасидаги кеча» тўлиқ метражли бадиий фильмлар тасвирга олинган. Шунингдек, Байжиевнинг ҳикоялари асосида бир қанча қисқа метражли бадиий фильмлар олинган.

Бундан ташқари, Байжиев Касимали Жантўшев, Тоголок Молдо ва бир қатор бошқа муаллифларнинг асарларини рус тилига таржима қилиб, «Манас» эпосини рус тилида чоп эитилишига ҳисса қўшган.

Ёзувчининг болалиги, ижод йўли ҳам қийин бўлиб, болалиги Улуғ ватан урушининг оғир йилларига тўғри келган. Унинг отаси Ташим Байжиев ўқитувчи, драматург, олим, «Манас» эпосининг ўрганувчиси бўлган. У 1950-йили репрессияга учраб, 1952-йили ўлгандан кейин оқланган.