Мухолифат олдинги қаторда. Партияларнинг бюллетендаги ўринлари аниқланди

367

Марказий сайлов комиссияси 30-октябрда парламент сайловига қатнашадиган партияларнинг орасида қуръа ўтказиб, бюллетендаги ўринларини аниқлади.

Сайловга қатнашадиган 21 партиянинг рақамлари қуйидагича бўлиштирилди:

№1 — «Ата Мекен»;

№2 — «Бутун Кыргызстан»;

№3 — «Альянс»;

№4 — «Легалайз»;

№5 — «Ыйман Нуру»;

№6 — «Кучтуу регион»;

№7 — «Багыт» Қирғизистон Либераль-демократик партия ;

№8 — «Ынтымак»;

№9 — «Ишеним»;

№10 — «Азаттык»;

№11 — «Мекенчил эл»;

№12 —  Партия зеленых Кыргызстана;

№13 — «Жашасын Кыргызстан»;

№14 —  «Социал-демократ»лар;

№15 —  Партия народного достояния «Аруузат»;

№16 — Патриотическая партия единения Кыргызстана;

№17 — «Улуттар биримдиги»;

№18 — «Эл Умуту»;

№19 — «Ордо»;

№20 — «Улуу-Журт»;

№21 — «Ата-Журт Кыргызстан».

Қирғизистонда парламент сайлови 28 ноябрга белгиланган, унга 592 млн 531 минг сом сарфланади. Янги Конституцияга мувофиқ аралаш тизим билан ўтади — 54 депутат партия рўйхати, 36 депутат бир мандатли округ билан. Партиядаги номзодлар «очиқ рўйхат» билан сайланади.

*«Очиқ рўйхат» ёки преференциявий сайлов тизимида сайловчи партияни ва унинг рўйхатидаги маълум бир номзодни танлаб олиш имконига эга бўлади. бу усул билан партия ва унинг рўйхатида энг кўп овоз олган номзод парламентга ўтади.

Бир мандатли округлардан БШК 321 номзод рўйхатга олинган.

Сайлов куни сайловчиларга икки бюллетень берилади: бири партия ва унинг рўйхатидаги номзодларга, иккинчиси бир мандатли округлардан номзодларга овоз бериш учун.

Агар сайловчи партияни белгилаб, бироқ унинг рўйхатидаги номзодни танламаса бюллетень яроқли бўлиб қолади — овоз бутун партияга берилади. Бюллетенда партиянинг дастлабки 54 номзодини танласа бўлади.