«Империя пицца»нинг барча тармоқли кафелари 25-октябрдан бошлаб вақтинча ёпилади. Бу ҳақда Давлат санитар-эпидемиология назорат марказининг «Озиқ-овқат гигиенаси» бўлимининг етакчиси Махамат Мурзашевага таяниб «Кабар» давлат маълумот агентлиги ёзди.
Мурзашеванинг айтишича, оммавий заҳарланишдан кейин кафенинг барча филиалларида эпидемологик текширув ишлари бормоқда.
Темир йўлчилар касалхонанинг инфекция бўлимига овқатдан заҳарланиб тез ёрдам сўраб мурожаат қилганларнинг сони 85 кишига етганини 25-октябрь куни эрталаб Соғлиқни сақлаш вазирлиги маълум қилди.
Муассасанинг маълумоти бўйича, заҳарланганларнинг ҳаммаси кафенинг Бишкекдаги турли филиалларида овқатланишган. Бунгача вазирлик «Империя Пицца»дан ролл еб, 12 киши заҳарланганини маълум қилган.
«Империи пицца» ўзи 24-октябрда заҳарланишга сабаб дейилган суши ва роллар буюртмадан олинганини билдирган. Шунингдек, кафедан текширув ишлари тугатилгандан кейин расмий маълумот берилишини қўшимча қилишди.
Асосий сурат: «AKIpress»