«Ынтымак»нинг рўйхатидан чиқарилган Талант Мамитов МСКни судга беради

315

Марказий сайлов комиссияси Жогорку Кенешнинг раиси Талант Мамитовни парламент сайловига номзод сифатида рўйхатдан бош тортганини маълум қилди.

Талант Мамитов номзодини «Ынтымак» партиясидан кўрсатмоқда. МСК рўйхатдан бош тортишга унинг парламентдаги спикерлик хизматини топширмагани сабаб бўлгани билдирди. Қонунга кўра, сайловга отланган давлат ходимлари ташвиқот вақтида лавозимини топшириши керак.

«Қонуннинг 21-моддасини талабларини бажармагани сабаб Мамитовни олдиндаги парламент сайловида номзод сифатида рўйхатга олишдан воз кечилди. У “Ынтымак” сиёсий партияси кўрсатган номзодларнинг рўйхатидан чиқарилди»,— деб билдирди комиссия.

Бу орада «Ынтымак» партиясининг сиёсий кенгаши 24.kg нашрига МСКнинг қарорини бекор қилиш учун Бишкекнинг маъмурий судига ариза билан мурожаат қилганини айтди. Партия сайлов кодексида спикер сайловга қатнашиш учун лавозимини топшириши керак деб тўғридан-тўғри айтилган эмас деб билдирди.

Жогорку Кенеш депутатларини сайлаш 2021-йилнинг 28-ноябрига белгиланган. Янги қонунга кўра, парламентнинг янги чақирилишига 90 депутат келади. Халқ вакиллари 5 йиллик муддатга сайланади.

Парламент сайлови аралаш система билан ўтади. 54 депутат партия рўйхатида, 36 депутат бир мандатли округдан ўзини-ўзи кўрсатган номзодлардан сайланади.