Сайлов-2021: МСК бир мандатли округлардан 14 кишини рўйхатга олишдан бош тортди

297
Байжигит Мурзакматов / Ербол Токтогулов / Ўскўнбай Жээнбаев / Болотбек Чокморов

Марказий сайлов комиссияси парламент сайловига бир мандатли округлардан иштирок ниятини билдирган 14 кишини номзод сифатида рўйхатдан бош тортди. Бу қарор МСКнинг 22-24-октябрдаги йиғинларида қабул қилинди.

Рўйхатдан ўтмай қолган номзодларнинг 10 сайлов гаровини тўламаган, улар:

  • Байжигит Мурзакматов — номзодини №26 Ленин сайлов округидан кўрсатган;
  • Арстанбек Тайлаков — номзодини №4 Кўк-Жар сайлов округидан кўрсатган;
  • Ербол Токтогулов — номзодини №30 иссиқ-ота сайлов округидан кўрсатган;
  • Болотбек Чокморов — номзодини №32 Қўчқор сайлов округидан кўрсатган;
  • Мунарбек Турков — номзодини №13 Сузоқ сайлов округидан кўрсатган;
  • Баатирбек Олжобаев — номзодини №34 Жети-Ўгуз сайлов округидан кўрсатган;
  • Кумарбек Самидинов — номзодини №13 Сузоқ сайлов округидан кўрсатган;
  • Бактигул Ажибеков — номзодини № 20 Манас сайлов округидан кўрсатган;
  • Беки Жолдошов — номзодини №5 Новқат сайлов округидан кўрсатган;
  • Елена Клипачева — номзодини №27 Биринчи май сайлов округидан кўрсатган;
  • Улукбек Тургунбаев — номзодини №29 Свердлов сайлов округидан кўрсатган.

Шунингдек, депутат Ўскўнбай Жээнбаев сайлов гаровини қонунбузишлар билан тўлгани маълум қилинди. у сайловга №1 Олай сайлов округидан ариза берган.

МСКнинг ҳуқуқий таъминлаш бўлимининг раҳбари Медина Кутбердиеванинг айтишича, Жээнбаев сайлов гаровини «Демир Банк»дан тўлаган. Бироқ МСК бунгача сайлов гаровини «РСК Банк» ёки «Айыл Банк»дан тўлаш кераклигини таъкидлаган.

*Жээнбаев шу йилнинг май ойида «Республика Ата-Журт» фракциясидан депутатлик мандатга эга бўлган. У ЖАМК билан ИИВнинг собиқ раҳбари Зарилбек Рисалиевнинг ўрнига келган.

Яна бир номзод Нурлан Касимовнинг олий маълумоти ҳақидаги дипломнинг нотариал тасдиқланган нусхаси қалбаки бўлгани аниқланди. Сайлов ҳақидаги қонунга киритилган ўзгаришларга кўра, парламентнинг депутати олий маълумотли бўлиши керак. Касимов сайловга номзодини №19 Тоқтоғул сайлов округидан кўрсатган.

№26 Кўк-Жар сайлов округидан қатнашадиган Жолдубай Бекжанов сайловга қатнашишдан бош тортгани ҳақида МСКга ариза берган.

Жогорку Кенешга сайловга бир мандатли округлардан қатнашадиган номзодларнинг ҳужжатларини қабул қилиш 13-октябрда тугаган. 381 номзод қатнашиш ниятини билдирган — унинг 32 аёллар. Бугунги кунда 335 киши ҳужжатларини тўлиқ топширди.

Қирғизистонда парламент сайлови 28-ноябрга белгиланган. Янги Конституцияга мувофиқ аралаш система билан ўтади — 54 депутат партия рўйхатида, 36 депутат бир мандатли округ билан. Партиядаги номзодлар «очиқ рўйхат» билан сайланади. Бугунги кунда сайловга қатнашадиган 21 партия ҳужжатларини топширган.