Қирғизистонда коронавирусдан икки киши вафот этиб, 66 янги ҳолат қайд этилди

311

Қирғизистонда 25-октябрга кўра коронавируснинг 66 янги ҳолати аниқланди, икки бемор вафот этди. Касалликдан 36 одам соғайди. Бу ҳақда Республика штабдан билдиришди.

  • Бишкек шаҳрида — 41;
  • Иссиқкўл вилоятида — 15;
  • Чуй вилоятида — 3;
  • Ўш вилоятида — 3;
  • Талас вилоятида — 2;
  • Баткен вилоятида — 2;
  • Жалолобод вилоятида — 1;
  • Норин вилоятида — 1.

COVID-19 пандемияси бошлангандан бери ўлкада касалликка чалинганларнинг умумий сони 180 629га етди. Ўлка бўйича 175 097 киши вирусдан соғайди. Коронавирусдан умумий 2 655 киши кўз юмди.

Ҳозирда 712 бемор касалхоналарда, 655 киши уй шароитида даволанмоқда.

Республика штабнинг маълумоти бўйича, 25-октябрга кўра COVID-19га қарши вакцинанинг биринчи дозасини 966 одам, иккинчи дозасини эса 463 киши олди.