Қирғизистон дунёдаги аёлларнинг фаровонлиги ва хавфсизлиги бўйича глобал индексда (WPS Index) 97-ўринни эгаллади. Мазкур индексда 170 давлатдаги аёлларнинг аҳволи ҳақида кўрсатилган.
Қирғизистон Марказий Осиё давлатлари орасидан охирги ўринда қолган. Аёллар учун энг хавфли давлатлар Афғонистон, Сурия, Яман, Покистон ва Ироқ экани айтилди.
«WPS индексининг тенденцияси аёлларнинг мақомини глобал ошиши камайиб кетганини, давлатлар орасидаги тенгсизлик кучайганини кўрсатди», —деб айтилади WPS Index’нинг ҳисобида.
WPS индексининг кўрсаткичига кўра, Қирғизистонда парламентдаги аёлларнинг улуши 2007-йилга нисбатан камайиб кетган.
WPS индексда 2017-йилга кўра шеригидан зўравонлик кўрган аёллар ҳақида маълумот бўлмаган. Ҳозирда Қирғизистон Марказий Осиёда ва Марказий ва Шарқий Европада давлатлари орасида энг охирги ўринда туради.
«Бу йил биз COVID-19 пандемияси аёлларнинг хавфсизлигига қандай таъсир қилгани бўйича маълумот йиғишга ҳаракат қилдик. Натижа ачинарли. WPS индексини яхшилаш глобал темпи анча пастлаган, шу билан бирга мамлакатлар фарқ ошган. Бу аёлларнинг мақомидаги тенгсизлик ошишидан хабар беради, сабаби индекснинг юқори поғонасидаги мамлакатларнинг индекси кўтарилмоқда, паст томондагилар ночорламоқда. COVID-19 пандемияси бўлган тенгсизликни кучайтирган инқирозни қўзғаган», — деб билдиришди индекснинг муаллифлари.
WPS индексини Норвегиянинг ташқи ишлар вазирлигининг ёрдами билан Жоржтаун институтининг Гендер масалалари, хавфсизлик ва тинчлик маркази амалга оширган.
WPS индексининг лидерлари: Норвегия, Финляндия, Исландия, Дания ва Люксембург.
Аёлларга нисбатан зўравонлик
Қирғизистонда эркаклар аёлларни ўғирлашади, зўрлашади, ўлдиришади ва кўп ҳолларда жазосиз қолишади.
Қирғизистонда ҳам куни аёллар ва қизларни мажбурлаб турмуш қуриш мақсадида ўғирланиши ҳақида маълум бўлади.
21-октябрь куни Чуй вилоятининг милицияси мажбурлаб оила қуриш мақсадида тўрт бола томонидан ўғирланган қизни қутқарган. Бир кун олдин Ўш милицияси мажбурлаб оила қуриш мақсадида 19 ёшдаги қизни ўғирлаган гумондорларни қўлга олган.
Қирғизистонда қиз олиб қочиш бўйича ягона резонансли ҳолат 27 ёшдаги Айзада Канатбекова билан 19 ёшдаги Бурулай Турдали қизининг воқеаси бўлган.
Охирги қонунга кўра, қизларни мажбурлаб турмуш қуриш учун олиб қочганлар 5 йилдан 7 йил 6 ойгача озодликдан маҳрум қилинади.
Вояга етмаганларни олиб қочганлар 7,5 йилдан 10 йилгача озодликдан маҳрум қилинади.
Қирғизистонда уй — аёллар учун энг хавфли жойларнинг бири.
Бош прокуратуранинг маълумотига кўра, деярлик ўн йил ичида «Одам ўлдириш» моддаси бўйича аёлларнинг ўлдирилишига боғлиқ 762 жиноий иш қўзғалган. Бу қотилликларни кўпини эркаклар қилган — ўрта ҳисоб билан бу ўн жиноятнинг саккизини ташкил қилади. Шу билан бирга эркакларни ҳам, аёлларни ҳам ўлдириш ҳолатларининг 10%ни аёллар қилади ва асосан улар бу шни эркаклардан ҳимояланиш учун қилишади.
*Фемицид— одатда эркакларни аёлларни ёмон кўришидан, гендер босим натижасида ва/ёки давлат гендер зўравонликка учраганда эътиборсиз қолдиргани учун ўлдирилиши.