Ўқувчини ҳожатхонага юбормаган ўқитувчининг ҳаракатига баҳо берилади

Бишкекнинг мактабларидан бирида дарс вақтида ўқитувчи ҳожатхонага юбормай қўйган ўқувчи шимига пешоб қилган. Бу маълумотни «Болалар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш лигаси»нинг бошчиси Назгул Турдубекова ўзининг Facebook саҳифасига ёзди.

«Боланинг онаси мактаб раҳбариятига шикоят қилган. Энди ўқитувчи болага, онасига ҳам босим ўтказмоқда. Болани мактабдан олиб кетишни талаб қилмоқда. Ўхшаш воқеаларни йиғяпмиз. Мэрия иштирокида текширамиз», — деб ёзган Турдубекова.

У шунга ўхшаган воқеаларга дуч келган ота-оналарга мурожаат қилиб, ёрдам олиш учун шахсан ўзи билан боғланишга чақирди.

«Клооп»га берган интервьюсида Турдубекова бу ишни Бишкек шаҳар билим бериш бошқармаси ўз назоратига олганини билдирди.

«[Ҳожатхонага юбормай қўйиш] бу боланинг эҳтиёжларини эътиборсиз қолдириш. Шунингдек, унинг базавий ҳуқуқларини амалга ошириш ҳуқуқини чеклаш. Халқаро стандарт бўйича олиб қараганда, эҳтиёжларни эътиборсиз қолдириш зўравонликнинг бир тури деб саналади», — деди Турдубекова.