Қирғизистоннинг Россиядаги элчилиги Россиянинг ТИВга Москванинг «Шереметьево» аэропортида қирғизистонликлар текширилаётганига боғлиқ нота топширди.
Элчиликнинг маълумоти бўйича, Федерал хавфсизлик хизмати (ФХХ) исмини ўзгартирган фуқароларни аниқлаш учун аэропортда текширувларни ўтказмоқда. Ҳозирда аэропорт ҳудудида қанча одам борлиги ва қанча одам кутилмаган текширув сабаб учиб кетолмаётгани номаълум.
Дипмиссия аэропортда турган қирғизистонликлар олдига элчиликнинг ходимлари жўнаб кетганини қўшимча қилди.
«Уч рейс келгани маълум. Йўловчиларнинг кўпини аэропортдан чиқаришмаяпти», — деб билдиришган қирғиз диаспорасининг вакиллари 24.kg нашрига.
Kaktus.media нашри гувоҳларнинг маълумотига таяниб, текширув сабаб 300га яқин қирғизистонлик чиқиб кетолмаётганини ёзди. Москвага Бишкек, Ўш ва Томчи рейслари борган.
«Болаликларни қўйиб юборишди, бошқаларини текширишмоқда», — дейишди гувоҳлар.
Бунгача ҳам шундай текширувлар бўлган. 7-октябрда Ўшдан Москвага учиб борган 100га яқин қирғизистонлик аэропортдан чиқолмаган.