Охирги суткада коронавирусдан уч киши вафот этиб, янги 119 ҳолат қайд этилди

385

Сутка ичида ўлкада коронавирусга чалинган уч бемор вафот этди. Соғлиқни сақлаш вазирлигининг маълумотига кўра, марҳумлар касалликка чалингунча коронавирусга қарши эмланмаган.

Сутка давомида вирус 119 кишида аниқланди. Уларнинг орасидан 59 Бишкекда, 24 Чуй вилоятида, 16 Иссиқкўлда. Касалликка чалинишнинг етти ҳолати Жалолобод вилоятида, бешови Талас вилоятида, учови Ўш вилоятида ва бири Ўш шаҳрида қайд этилган. Баткен ва Норин вилоятларида иккидан юқтириш ҳолати аниқланган.

Касалхоналардан чиққанларнинг сони 73 киши. Касалхоналарда даволанаётганларнинг сони 663 кишини ташкил қилади.

Пандемия бошлангандан бери юқтирганларнинг сони 180 467 тузди. Уларнинг орасидан 175 007 одам соғайиб, 2 650 бемор вафот этди.

Охирги суткада 10 980 одамга вакцина қилинди, уларнинг орасидан 6 432си биринчи, 4 548и иккинчи дозасини олди.