Минг нафардан ортиқ киши Қирғизистон фуқаролигини олди — аксарияти этник қирғизлар

362

Президент Садир Жапаров 19-октябрда Қирғиз Республикасининг фуқаролигини қабул қилиш ва чиқариш ҳақидаги фармонни имзолади. Бу ҳақда президентнинг матбуот хизмати билдирди.

Маълумотга кўра, президент уч фармонни имзолади. Унга кўра, умумий 1 207 одамга қирғиз фуқаролиги берилди — уларнинг 850 катталар, 378и болалар.

«Фуқаролик олганларнинг кўпчилиги тарихий ватанига қайтиб келган этник қирғизлар», — деб ёзилади президент сайтида.

Жапаров қўл қўйган яна бир фармонга кўра, 53 одам қирғиз фуқаролигидан чиқарилган. Уларнинг 45и катталар бўлса, саккизи болалар.

Президентнинг матбуот хизмати Қирғизистон фуқаролигини олиш бўйича умумий 1260 одамдан ариза тушганини қўшимча қилди.

Фуқаролик олган ва чиқарилганларнинг рўйхатини давлат раҳбарининг сайтидан кўриш мумкин.

Муаллиф: Найзабек Мукамбетов