ИИВ: Собиқ президент Жээнбековни синглисининг иши бўйича тергов тугагани йўқ

346

ИИВнинг терговчиси Азамат Дуйшўналиев 19-октябрда ўтган матбуот анжуманида собиқ президент Сооронбай Жээнбековнинг синглиси Гулзат Кантўрўеванинг иши бўйича тергов давом этаётганини билдирди. Гулзат Кантўрўева — Сооронбай Жээнбековнинг марҳум акаси Кантўрў Токтомаматовнинг қизи.

«Бу факт 2021-йилнинг 26-мартида “Фирибгарлик” моддаси билан рўйхатга олинган. Бу иш бўйича бир қанча тергов ишлари олиб борилган, иш кўплиги сабаб бугунги кунгача тергов қилинмоқда», — деб тушунтирди Дуйшўналиев.

Шунингдек у октябрнинг охиригача қарор чиқади деб қўшимча қилди.

Кантўрўеванинг иши

Шу йилнинг 26-февралида Бишкекнинг турғуни Ленин ТИИБига нотаниш одамларга 2019-йилнинг август ойида 20 минг долларини ва 450 минг сомини олдириб қўйгани бўйича ариза ёзган. Ариза эгаси уларга чора кўришни сўраган.

Мазкур факт жиноятларнинг ягона реестрига «Фирибгарлик» моддаси билан рўйхатга олиниб, судгача текширув бошланган.

Тергов ишлари давомида милиционерлар гумондорларнинг бири сифатида Гулзат Кантўрўевани қўлга олишган. Ленин туман судида унинг эҳтиёт чораси қаралиб, гумондор бир ойга уй қамоғига чиқарилган. «Гулзат Кантўрўеванинг эҳтиёт чораси ҳақида 2021-йилнинг 28-мартида суд прокурор ёрдамчисининг уни уй қамоғига чиқариш илтимосини қаноатлантирганини маълум қиламиз», — деб билдирган Ленин туман судининг матбуот котиби «Клооп»нинг журналистига .

Ленин ТИИБдан билдиришларича, судгача текширув давомида Кантөрөева ариза эгасига пулларни тўлиқ қайтариб берган.

Кантўрўева ҳақида нималар маълум?

Кантўрўева 51 ёшда, у Жусуп Баласагин номидаги Қирғиз миллий университетининг иқтисод факультетинини «Банк» кафедрасини бошқарган. 2020-йили отаси Кантөрө Шарипович Токтомаматов номидаги халқаро университетда онлайн-конференцияда баёнот берган.

2019-йилнинг июнь ойида Kaktus.media нашрининг мақоласи берилган, унда журналистлар Кантўрўевани Гулзат Ташкулова деб аташган. Бу ерда Кантөрө Токтомаматовнинг яна бир қизи — Нурзат Токтомаматова ҳақида ҳам ёзилган. Иккиси ҳам «Ширин-Апа» ҳунармандчилик кооперативи орқали боғлиқ — Нуризат директор сифатида кўрсатилса, Гулзат Ташкулова асосчиларнинг орасида бўлган.