«Ёқилғи мойи қимматлади». Ўшда йўл ҳақини 15 сомга кўтариш таклиф қилинди

361

Ўш шаҳрида кичик автобусларда йўл ҳақини 10 сомдан 15 сомга кўтариш таклиф қилинмоқда. Бу ҳақда шаҳар йўловчиларни ташиш агентлигининг директор ўринбосари Акболуш Тиленбаев «Турмуш» нашрига билдирди.

Унинг айтишича, бу ташаббус барча харажатларни ҳисобга олиб кўтарилди.

«Ишхона маршрут қатновларининг барча тахминий харажатларини ҳисоблаб чиқди. Бир кичик автобус бир кунда тўрт марта айланса, 250га яқин одам тушса, 10 сомдан 2500 сом бўларкан. Ёқилғи моддаси қимматлади. Эҳтиёт қисмлар четдан келгани сабаб АҚШ доллари билан ҳисобланади. Ҳайдовчининг даромади бор. Шуларнинг ҳаммасини ҳисобга олиб 10 сомни 15 сомга кўтариш таклифини киритдик», — деди у.

Шунингдек, Тиленбаев ҳайдовчилар ишламай қўйгани сабаб кичик автобуслар етишмай қолган.

«Олдин шаҳарда 1200 кичик автобус бўлса, кўпи сотиб кетиб, ҳозирда 900-950 кичик автобус қолди. Уларнинг ҳам айримлари ишга чиқмай қолади, айримлари бузилиб қолади. 650-600 кичик автобус етишмайди», — деб тушунтирди у.

Тиленбаев ҳозирда таклиф бўйича халққа анкеталар тарқатилаётганини қўшимча қилди. Унинг айтишича, кварталларда ҳам йиғилишлар ўтказилиб, масала халқ тингловига қўйилади. Барча протоколлар тўпланиб, шаҳар кенгашига юборилгандан сўнг қарорни депутатлар қабул қилишади.

Бунгача Бишкек шаҳрида йўл ҳақи 1-ноябрдан 15 сомга чиқариш қарори қабул қилинган. Шаҳар кенгашининг депутатлари бу қарорни 10 йилдан бери йўл ҳақининг тарифи ўзгартирилмагани билан тушунтиришган — бу орада ёқилғи моддасини, авто эҳтиёт қисмлар ва озиқ-овқатнинг нархи қимматлаган.

Бундан ташқари, ҳайдовчилар ҳам тарифларни ошириш масаласини бир неча марта кўтариб, иш ташлашган.

Кичик автобус ҳайдовчиларнинг охирги иш ташлаши 2021-йилнинг июнь ойида бўлиб, беш кун давом этган. Улар йўл ҳақи «сентябргача тариф кўтарилмаса реванш олишларини» айтишган.

Натижада уларнинг айримлари маршрутка ҳайдашдан «даромад тушмайди» деб қатновга чиқмай қўйган.