Сузоқ: Қишлоқ ҳукуматининг ёнган биносини таъмирлаш учун турғунлар маблағ тўпламоқда

372
Сурат: "Турмуш" нашри

Жалолобод вилоятининг Сузоқ туманидаги Сузоқ қишлоқ ҳукуматининг ёнган биносини таъмирлаш учун маҳаллий турғунлар маблағ йиғишмоқда.

Маълумотга кўра, марафон уюштиришни олдин қишлоқнинг имомлари таклиф қилишган. Кейин фаоллар уларни қўллаб, ташкилий ишларни олиб боришган.

Ҳозирда марафонга хусусий тадбиркорлар, муассаса-ишхоналарнинг етакчилари, дин арбоблари ва маҳаллий турғунлар қатнашиб, пул йиғишмоқда.

Қишлоқ ҳукумати раҳбари Бекзат Умаров «Турмуш» нашрига мазкур марафон давом этишини, махсус экспертиза харажатларни ҳисоблаб чиқса таъмирлаш ишлари бошланишини айтди.

Сурат: "Турмуш"

«Қишлоқ аҳолиси имкони борича пул бериб, қишлоқ кенгашининг депутатлари, тумандаги муассаса-ишхоналар, қишлоқдаги мактабларнинг жамоалари пул йиғишди. Бундан ташқари, тадбиркорлар пул, айримлари қурилиш материаллари, буюмлар билан ёрдам қилишларини билдиришди. Берилган ҳар бир нарса қишлоқ имомлари томонидан тузилган комиссиядан рўйхатдан ўтказилмоқда», — деди у.

Ўн кун олдин Сузоқ қишлоқ ҳукуматининг биносида ёнғин чиқиб, бу ердаги архив ҳужжатлар ва жиҳозлар куйиб кетган. ФҲВдан ёнғин кўмир сақловчи жойдан чиққанини айтишган. Экспертиза ёнғин сабабини ва зарарнинг миқдорини аниқламоқда.

Ҳозирда қишлоқ ҳукуматининг ходимлари ҳудуддаги аҳолига хизмат кўрсатиш марказининг эски биносида ишлашмоқда.