18-октябрда Бишкекнинг Биринчи Май туман судида 2020-йилнинг октябрь воқеалари бўйича суд эшитувлари давом этди. Натижада суд бу иш бўйича айбланган беш одамнинг эҳтиёт чорасини узайтирди.
Суднинг қарорига кўра, социал-демократлар партиясининг лидери Темирлан Султанбеков билан МХДҚнинг собиқ ходими Канат Сагимбаевни ҳеч қаерга кетмаслик тилхати узайтирилди. Бироқ қанча вақтга узайтирилгани номаълум.
Бундан ташқари, яна бошқа жиноий ишлари бўйича айбланаётган президентнинг собиқ аппарат етакчиси Фарид Ниязов билан ИИВ раҳбарининг собиқ ўринбосари Курсан Асановнинг қамоқда қолиш муддати узайтирилди.
Шунингдек, Биринчи Май туман суди «Туран» сиёсий партиясининг етакчиси Жениш Молдокматовни суд текширувлари битгунча қамоқда қолдирди.
Шу иш бўйича айбланаётган собиқ президент Алмазбек Атамбаев суд мажлисига олиб келинган эмас.
Ёпиқ эшик ортида ўтган суд мажлисида Молдокматов унга нисбатан қўзғалган жиноий иш сиёсий эканини, ТИЗОда асоссиз ва адолатсиз ўтирганини билдирди.
«Мени ҳукуматни босиб олди деб айблашмоқда. Бироқ аслида 15-октябргача ҳукумат бўлмаган. Мен МХДҚнинг биносини босиб олишга ҳаракат қилган деган айблов абсурд деб ўйлайман. Тартибсизликлар, ҳукуматни куч билан босиб олишга ҳаракат бўйича бизга бирорта ҳам далил бера олишмади. Мен 7 ойдан бери турмада ўтирибман. Кечирим сўрамайман ва синмайман. Мен турмада ўтиравераман, бироқ адолат учун курашни тўхтатмайман. Тарих ҳаммасини ҳал қилади. Агар мени ҳукуматни ноқонуний босиб олиш бўйича айблашса, демак бу бу ҳукуматнинг ўзи ноқонуний», — деган у.
Уларга қандай айб қўйилган?
Ўтган йилги октябрь воқеалари бўйича биринчи суд мажлиси 2-ноябрга белгиланган. Бунгача адвокат Замир Жоошев бу иш бўйича собиқ премьер-министр Ўмурбек Бабанов ҳам айбланувчи эканини, бироқ унинг иши алоҳида текширувга олинганини айтган.
Жоошевнинг айтишича, жиноий ишнинг 6 фигуранти ҳам 5-6-9 октябрдаги воқеаларни уюштиришда айбланмоқда.