Президентнинг ваъдаси: «Овоз сотиб олиш тўхтаса, маъмурий ресурс қўлланилмайди»

337

Президент Садир Жапаров министрлар кабинетининг янги аъзолари қасамёд қилгандан кейин келаси парламент сайловига боғлиқ депутатларга мурожаат қилди. Мурожаатида у номзодларни сайловчиларни сотиб олмасликка чақирди. 

Давлат раҳбари ҳозирги олтинчи чақирилишнинг депутатларини кўпи яна партиялар билан ёки ўзини-ўзи кўрсатган номзодлар қаторида сайловга қатнашишни режалаштираётганини таъкидлади.

«Мен сизлардан илтимос қиламан, келинглар, сайловни тоза, адолатли ўтказайлик. Номзодлар, партиялар сизлар томондан овоз сотиб олишни тўхтатинглар, маъмурий ресурсдан фойдаланмаслик томонини мен тўхтатиб берайин. Бунга эрким ҳам, кучим ҳам етади. [...] аввалгидай ўқитувчи, врач, қишлоқ ҳукумати, ҳоким ва бошқа давлат хизматида ишлаганлар бирор бир номзодга ташвиқот қилишини тўхтатамиз. Бундай ҳаракатларни илдизи билан йўқ қиламиз. Бу йўлни эркин танлашини таъминлаймиз. Агар бирор бир давлат ходими сайловга аралашиб ёки бирор бир номзодга ишлаётгани аниқланса, ишдан четлатибгина қолмай, лавозимдан фойдалангани учун жавобгарликка тортамиз [...] Халқнинг овозини сотиб оламан деганларга бутун халқнинг, адолатли номзод билан партияларнинг ёрдами керак бўлади», — деди у.

Жогорку Кенешнинг депутатларини сайлаш 28-ноябрга белгиланган ва аралаш тизим билан ўтади. Жогорку Кенешнинг янги чақирилиши 90 депутатдан иборат.

Уларнинг орасидан 54 халқ вакили пропорционал тизим билан ягона сайлов округидан сайланса, қолган 36 депутат мажоритар тизим билан бир мандатли округдан сайланади.