«Қирғизларда чақирган ердан қолмайди». Ташиев Матраимов билан бирга бўлган тўй ҳақида

238
МХДҚнинг раиси Камчибек Ташиев ва депутат Дастан Бекешев

13-октябрдаги парламент йиғинида миллий хавфсизлик давлат қўмитасининг раиси Камчибек Ташиев билан депутат Дастан Бекешев гап талашиб кетишди.

Иккисининг ўртасидаги тортишув Бекешевнинг янги ҳукумат ўлкадан чиқиб кетишни истаган ёшларга яхши томондан намуна бўлиши керак деган сўзидан кейин бошланди.

Масалан, Бекешев яқинда коррупцияга аралашганини тан олган божхона раисининг собиқ ўринбосари Райимбек Матраимов билан Ташиев Ўшнинг собиқ мэрининг ўғлини никоҳ тўйида бирга юрганини айтди.

«Шундай намуна бўляпсизлар нима қилайлик? Ёшларга яхши томондан намуна бўлсангиз бўларди»,— деди Бекешев.

МХДҚнинг раиси эса, Матраимов билан тўйга бирга боргани ким биландир дўст эканини билдирмайди деган фикрда.

«Агар сиз қонунни бузсангиз [Бекешевга қараб] сизни ҳам жазолаймиз. Қирғиз чақирган жойдан [тўйдан] қолмайди. Мен бу тўйга борсам демак улар билан дўстлашиб олдим деганимас. Бундай бўлмайди. Танқид қилишни ҳам билиш керак», — деди Ташиев.

У Бекешев «доим нотўғри танқид қилганини» қўшимча қилиб, ундан кўра ҳукуматга «ўлкани барқарорлаштириш» бўйича маслаҳат беринг деган таклифни айтди.

Бекешев эса Ташиевга қарши чиқмаганини айтди. Депутатнинг айтишича, айрим тўйларга бормай қўйса ҳам бўлади.

«Бир йилдан бери биринчи марта тўйга бордим. Унда ҳам Райимбек Матраимов билан бир дастурхонда ўтирмадим. Ўтирсам ҳам бу ёмон иш деб ўйламайман. Бу баъзиларга қараганда, 2 млрд сом тўлаб берди. Агар яна қонун бузилса — яна тўлайди. Ҳеч ким ҳимоя қилинмайди», — деб жавоб берди Ташиев.

Шунингдек, МХДҚнинг раисини айтишича, Бекешев сайлов олдидан танқид айтиб очко тўпламоқда.

Ташиев МХДҚда ишлаган бир йил ичида ўлка бюджетига 7,5 млрд сом тўплаганини қўшимча қилди.

Унинг айтишича, ўтган 10 йил оралиғида МХДҚ ғазнага 5,9 млрд сом қайтарган.

«Коррупцияга аралашганларнинг барини жавобгарликка тортдик. Ўша вақтда сиз [Дастан Бекешев] уларга шивирлаб ҳам бирор сўз айтолмагансиз», — деб билдирди Ташиев.

Ташиев билан Матраимов тўйда

Ўш шаҳрининг собиқ мэри Таалайбек Сарибашовнинг ўғлини тўйи 9-октябрда Бишкекда бўлди. Маълумотни «Клооп»га Сарибашовнинг собиқ маслаҳатчиси Азамат Абсаттаров тасдиқлаган.

Ўшдаги кўкаламзорлаштириш муниципал ишхонасининг директор ўринбосари Нурсултан Шакир ўғли Инстаграм саҳифасидаги сторисига тўйдан видео жойлади. Унда МХДҚ раиси Камчибек Ташиевнинг табригидан парча кўриш мумкин.

Ташиев билан бирга саҳнада коррупционер Райимбек Матраимов, собиқ спикер Ахматбек Келдибеков, Бош прокурор Курманкул Зулушев, депутат Улан Примов ва депутат Азамат Арапбаев ҳам турган.

Матраимов билан Ташиев МХДҚнинг ходимлари собиқ божхоначини божи хизматида ишлаган вақтда коррупцияда гумон қилиб ушлагандан кейин бир йил ўтиб тўйда бирга бўлишди.

Кейин МХДҚнинг бошчиси Камчибек Ташиев Матраимов ўлка бюджетига мулк ва квартираларини қўшиб, 2 млрд сом тўкканини билдирган. 2021-йилнинг февралида Матраимов Биринчи май туман судининг йиғинида коррупция бўйича қўйилган айбни тан олган. Суд уни 260 минг сом жарима тортган.