Акилбек Жапаров: Божхонадаги яширин схемаларнинг юзини очишга президентнинг «эрки етади»

366

Министрлар кабинетинг раиси вазифасини бажарувчи Акилбек Жапаров 13-октябрдаги парламент йиғинида янги ҳукумат бюджетни қандай тўлдиришини айтиб берди.

Халқ вакили Абдивахап Нурбаев Жапаровдан янги ҳукумат шу йилга тасдиқланган давлат бюджетини келаси йилгача қандай йўл билан 200 млрд сомдан 400 млрд сомга кўпайтишини режалаштираётганини сўради.

«Бир йилда икки марта. Буни қандай йўл билан қиласиз? Бу реал, амалга ошадиган нарсами?» — деб сўради депутат.

Министрлар кабинетининг в.б. бюджетни кўпайтириш реал, ҳаракатларнинг режаси борлигини айтди.

«Мен сизларга манбаларни аниқ айтиб қўяман. Божхонадаги яширин ҳаракатларнинг бари очиқланади. Президентнинг бунга эрки етади. Қумтўр бўйича етгандан кейин қандай қилиб божхонага етмасин [эрки]? Президент бизга шундай карт-бланшни берди», — деди у.

Акилбек Жапаров 13-октябрда парламент йиғинида. Трансляциядан скриншот

Шунингдек у минкаб 2021-йили божхона солиқларини 50 млрд сомдан 100 млрд сомга етказади деб ваъда берди. Бундан ташқари, унинг айтишича минкаб солиқ тўловларини 100 млрд сомдан 150 млрд сомгача кўпайтиради. Ҳукумат солиқни эмас даромадларни ҳам 20 млрд сомга кўпайтиради.

«Умумий олганда бу йил охиригача бу манбалардан 280 млрд сом билан битирамиз, келаси йили буюрса 400 млрд сом миқдорида бюджетни бажарамиз», — деб ваъда берди Жапаров.

Ҳукумат 2023-йилнинг 1-январидан бошлаб пенсия, пособия ва ойликнинг миқдорини турмуш минимумидан паст бўлмайди деб топшириқ олгани сабаб бюджетнинг даромадларини кўпайтириш керак деб таъкидлади. Унинг айтишича, бугунги кунда ўлкада 720 минг пенсионер бор, уларнинг орасидан 48% турмуш минимумига етмаган нафақа олади.

«Бу вазифаларни бажариш учун президент бизнинг олдимизга мана шундай топшириқларни қўйди. Мен бажара олмасам, бошқа биров келиб қилади», — деди у.