Охирги суткада коронавирусдан уч киши вафот этиб, 91 янги ҳолат қайд этилди

344

Қирғизистонда 14-октябрга кўра коронавируснинг 91 янги ҳолати аниқланиб, уч бемор вафот этди. Касалликдан 87 одам соғайди. Бу ҳақда Республика штабдан билдиришди.

  • Бишкек шаҳрида — 57;
  • Чуй вилоятида — 17;
  • Иссиқкўл вилоятида — 9;
  • Ўш шаҳрида — 3;
  • Жалолобод вилоятида — 2;
  • Талас вилоятида — 1;
  • Ўш вилоятида — 1;
  • Норинда — 1.

COVID-19 пандемияси бошлангандан бери ўлкада касалликка чалинганларнинг умумий сони 179 583га етди. Ўлка бўйича 174 407 киши вирусдан соғайди. Пандемияда умумий 2627 одам вафот этди.

Ҳозирда касалхоналарда 455 бемор даволанмоқда. Уй шароитида даволанганлар сони — 596.

Республика штабнинг маълумоти бўйича, 14-октябрга кўра COVID-19га қарши вакцинанинг биринчи дозасини 6 051 одам, иккинчи дозасини эса 5 236 киши олди.