UFC жангчиси Физиев Қирғизистондан кетаётганини билдирди

351

Аралаш жанг бўйича спортчи Рафаэль Физиев Instagram саҳифасида энди мусобақаларга Қирғизистон байроғи билан чиқмаслигини билдирди.

Физиевнинг айтишича, у бундай қарорни муфтият томонидан бошланган таҳдид сабаб қабул қилган. Спортчи ўзи билан бирга оиласи ҳам таҳдидга учраганини қўшимча қилди.

«Мен ва менинг оилам Қирғизистонда муфтият билан таниқли одамларнинг таъқибига дучор бўлди. Шу таҳдид билан ёлғон ва тушунарсиз видео сабаб. Менга, оиламга қаҳрли билдирувлар келмоқда, бундайлар минглаб топилади», — деди спортчи.

Спортчи таҳдид аниқ нимадан бошланганини айтмади. Бироқ у ҳеч қачон даъватчи бўлмаганини фақатгина Instagram’да ҳаётини кўрсатиб туришини билдирди.

«Бўлди, кетяпман. Мени Қирғизистон билан боғлаган ҳеч нарса қолмади. Оиламиз билан кўчиб кетишни ўйланяпмиз. Қирғизистоннинг байроғи билан чиқишни тўхтатаман», — деб якунлади Физиев.

Муфтиятдан «Клооп»нинг журналистига Физиевнинг сўзларига «муфтиятнинг ҳеч қандай алоқаси йўқлигини» билдиришти.

«У нимага бундай деганига биз ҳам ҳайронмиз. Муфтият таҳдид билан шуғулланмайди, биз билим бериш, маориф, тушунтириш билан шуғулланамиз. Бизга кўп оилалар келади, уларга ислом асослари билан қадриятларни тушунтириб, оилаларни сақлаб қолишга ёрдам берамиз. Физиевга боғлиқ муфтиятнинг ҳеч қандай алоқаси йўқ, унинг сўзларига муфтиятни аралаштиришнинг кераги йўқ», — деб билдиришди дин бошқармасидан.

7-августда Рафаэль Физиев АҚШнинг Хюстон шаҳрида ўтган UFC 265 турнирида америкалик Бобби Гринни мағлуб қилган. Бу Физиевнинг UFC’даги кетма-кет тўртинчи ғалабаси.