Суд Курсан Асановни қамоқда қолдирди

373

Бишкек шаҳар суди 14-октябрда Ички ишлар вазирининг собиқ ўринбосари Курсан Асановнинг аппеляция аризасини кўриб чиқди. Бу орада суд олдига собиқ амалдорнинг тарафдорлари йиғилди.

Сурат: 24.kg

Бироқ суд аппеляция аризасини қаноатлантирмади, Асанов №50 тергов қамоғида қолдирилди.

«Курсан Асановга нисбатан жиноий ишларнинг ҳеч қандай далилий базаси йўқ. ИИВ раҳбарияти бирор нарса топмоқчи, бироқ овора бўлишмасин», — деб билдиришди Асановнинг адвокатлари.

Асановга қандай айб қўйилган?

13-сентябрда ижтимоий тармоқларда тахминан Курсан Асановнинг «Толубай» тижорий банкининг тижорий директори  Алмаз Сарибаевнинг овозига ўхшаган одам билан суҳбати тарқалган. Видеонинг остига Асанов, депутат Жанар Акаев ва бошқа сиёсатчилар ҳукуматни қурол билан босиб олишни гаплашмоқда деб ёзилган.

14-сентябрда милиция ходимлари ИИВ раҳбарининг собиқ ўринбосари Курсан Асановни ҳукуматни куч билан босиб олишга тайёргарлик кўришда гумон қилиб қўлга олишган.

ИИВ мазкур ёзувдаги овоз Асановники эканини исботлаш учун видеони экспертизадан ўтказган эмас. Бу сиёсатчининг адвокатлари экспертиза ўтказгандан кейин маълум бўлган, экспертиза видеодаги овоз сиёсатчига тегишли эмаслигини исботлаган. Эртаси куни ИИВ мазкур хулосалар ўлка қонунлари бўйича «мутахассиснинг хулосаси» бўлиб ҳисобланишини ва бу «жиноий иш бўйича далил қатори тан олиниши мумкин эмас» деб билдирган.

Бироқ муассаса тергов судгача текширув асосида лингвистик ва фоноскопик экспертиза тайинлаш ҳақидаги масалани ҳал қилаётганини, «уни ўтказиш иши солиштирма материаллари билан бирга тегишли давлат экспертиза хизматларига топширилишини» қўшимча қилган.