Министрлар кабинети миллий энергохолдингга, «Жанубий электро»га ва «Қирғизистоннинг миллий электр тармоқларига» (ҚМЭТ) қисқа вақт ичида «Озёрная» ва «Ипподромная» 110 киловолтлик ёрдамчи трансформаторларни қуриш бўйича масалани ишлаб чиқишни таклиф қилди. Бу ҳақда министрлар кабинетининг 2021-2022-йилда куз-қиш мавсумига тайёрланиш бўйича 30-сентябрдаги қарорига таяниб Tazabek ёзди.
Бундан ташқари, бу тизимларга ҳозирда ишлаётган тармоқларни енгиллаштириш учун 110/6 кВ «Ленин заводи» ёрдамчи трансформаторини қайта тиклаш топшириғи берилди.
Шунингдек, министрлар кабинети мазкур муассасалар 2022-йилга Марказий Осиё давлатларидан 2 млрд кВтс миқдорида электр энергиясини импорт қилиш масаласини ҳам ишлаб чиқиши керак деб ҳисоблайди.
Тежашга чақирамиз
Қирғизистон ўтаётган йилда энг масштабли энергетика инқирозига учради. Ҳукумат бунга ҳудудларда сув танқислиги асосий сабаб деб айтмоқда. Натижада 40-50%га электр энергияси билан таъминлаган Тоқтоғул сув омборида сувнинг миқдори кам бўлмоқда.
Шу сабаб ҳукумат ва энергетиклар қирғизистонликларни «электр энергиясидан унумли фойдаланишга» ундай бошлади. Бироқ ҚМЭТнинг маълумотига кўра, совуқ тушгани сабаб ўлка бўйича электр энергиясини ёқиш кўпайгани сезилмоқда.
6-октябрда электр энергияси сутка ичида 39,9 млн кВтс ёқилган, шу билан бирга лимити 32,4 млн кВтс бўлган. Аҳолини электр энергиясини тежашга чақиришдан ташқари, иситиш мавсуми муваффақиятли ўтиши учун қўшни давлатлардан яна электр энергиясини импорт қилмоқда.
Электр энергиясини импорт қилиш
Аввалроқ Қирғизистон инқироздан чиқиш учун Қозоғистон ва Ўзбекистон билан 2022-йилнинг баҳор ойларигача 1650 кВт/соат электр энергияси билан таъминлаш ҳақидаги келишувни имзолаган. Эвазига 2023-йилгача ҳар йили ёз ойларида ўлкадан суғориш учун сув оқизиб туради.
Бундан ташқари, ўлкага 2 млрд киловатт соат электр энергиясини олиш бўйича Қирғизистон билан Туркманистон ўртасида ўртасида шартнома имзоланган.
Вазир Бекмурзаевнинг айтишича, ҳозирда Қозоғистон орқали электр энергиясини импорт қилиш бўйича Россия билан ҳам музокаралар бормоқда. Россиядан 2-3 миллиард кВт/соат электр энергиясини олиш режалаштирилмоқда.
Ҳукумат 1-октябрдан бошлаб Тожикистондан ҳам электр энергиясини ола бошлаганини билдирган. Бироқ тожик томон уни импорт эмас, алмашиш деб атаган.