«Хавфсиз шаҳар»нинг янги камералари ҳозирча бузилишларни қайд этгани йўқ

Рақамлилаштиришни ривожлантириш вазирлигининг матбуот хизмати АКИpress нашрига «Хавфсиз шаҳар» лойиҳасининг камералари ҳозирча йўл ҳаракати қоидаларини бузганларни қайд этмади деб билдирди.

«Биз кузатув камералари синов тарзида ишлай бошлаганда хабар қиламиз. Техник ҳолатлар бор, улар ишлаб чиқилиши керак», — деб билдиришди вазирликдан.

«Хавфсиз шаҳар» — давлатнинг «Адолатли жамият» дастури «Ақилли шаҳар» лойиҳасининг бир қисми. Ҳукуматнинг ғояси бўйича «Ақлли шаҳар»ни амалга ошириш билан қирғизистонликларнинг хавфсизлиги ортиб, энди давлат хизматларининг бир қисмини онлайн олса бўлади.

Аввалроқ, Ахборот технологиялари ва алоқа давлат қўмитаси лойиҳа 7 вилоят, республика миқёсидаги 2 шаҳарни, вилоят ва туман аҳамиятидаги 15 шаҳарни ва 73 аҳоли пунктини ўз ичига олгани маълум қилинган.

Лойиҳанинг иккинчи босқичи асосида 306 марказни 2000га яқин камера билан жиҳозлаш режалаштирилмоқда — уларнинг орасидан 266си стационар ва 40 кўчма марказ.

«Хавфсиз шаҳар» лойиҳасининг иккинчи босқичини амалга ошириш бўйича тендерни 2019-йили «Shenzhen Sunwin Intelligent Co. Ltd» хитойлик компания ютиб олган. Бу лойиҳани амалга оширишга энг кам нарх таклиф қилган — 2 млрд 655 млн сом.

Shenzhen Sunwin Intelligent Co. Ltd — инновацион Хитой компанияси, унинг расмий сайтида айтилишича, у билим беришда, тиббиёт ва бошқа тармоқларда автоматлаштирилган юқори технология лойиҳаларини амалга оширади. У 1997-йили тузилган. Reutersнинг маълумоти бўйича, компания Шэньчжэнь фонд биржасига 2010-йили рўйхатга олинган.

Компания ўзини ақлли шаҳар бўйича Хитойдаги интеллектуал ускуналарни ишлаб чиқарувчи олдинги ишхоналар қаторида кўрсатади.

«Хавфсиз шаҳар»нинг биринчи босқичини Россиянинг «Вега» концерни амалга оширган. Концерн Бишкек ва Чуй вилоятида 100 камера ўрнатган. Умумий лойиҳанинг биринчи босқичини амалга оширишга 35 млн доллар кетган.

Маълумот технологиялари давлат қўмитаси ва ЙХҲББ «Хавфсиз шаҳар» ишга тушгандан кейин Бишкек шаҳри билан Чуй вилоятида йўл ҳалокатлари ва жамоат жойларидаги жиноятчилик фактлари «анча камайганини» бир неча марта айтган.

Уларнинг маълумотига кўра, Бишкекда дастурли-аппарат комлекслари ўрнатилган жойларда ҳалокатлар сони 72,2%га, Чуй вилоятида эса икки марта камайган.