Халқаро ишлар, мудофаа ва хавфсизлик бўйича қўмитаси 4-октябрда Иқтисод ва молия вазири олиб чиққан Хитой билан келишув лойиҳасини маъқуллади. Лойиҳага кўра, минкаб Хитой қарзининг 51,1 млн долларини тўлашни 6 йилга жилдиришни кўзлайди.
Шартли равишда айтганда, бу тўланмаган пулни Қирғизистон Хитойдан ҳар йили 2% устама билан кредитга олади. Биринчи йил имтиёзли ҳисобланади.
Иқтисод ва молия вазирининг ўринбосари Руслан Татиковнинг айтишича, олти йилда 51,1 млн доллар қарзга 3,8 млн доллар қўшилади. Шунингдек, Қирғизистон бу йил 88 млн доллар миқдорида насиянинг устама фоизини тўлаши керак эди.
Депутатлар бу 51,1 млн доллар қаерга сарфланишига қизиқишган. Татиков тўлаш вақти жилдирилган маблағларни муассаса электр энергияси сотиб олишга, чегара можаросидан кейин жабрланган Баткен вилоятини қайта тиклашга ва ижтимоий лойиҳаларга сарфланади деб жавоб берди.
Хитой қарзи
Миллий статистика қўмитасининг маълумотига қараганда, Қирғизистоннинг давлат қарзи 4,9 млрд сомни ташкил қилади. Бу маблағнинг кўп қисми Хитойдан бўлган қарз. Хитойдан бўлган давлат қарзининг масаласини президент Садир Жапаров ўзи ҳам қўзғаган. У 2021-йили мартда «Азаттык»қа интервью бериб. Агар Қирғизистон Хитойнинг «Эксимбанк»га қарзни тўлаб бермаса. Унда Хитой йирик инфраструктура лойиҳаларини бошқаришини айтган. Улар — Бишкек ИЭМи, «Шимол-Жануб» муқобил йўли ва «Датка-Кемин» ёрдамчи трансформатори.
Жапаров Хитой бошқарувига бошқа объектлар ҳам ўтиб кетиши эҳтимоли борлигини айтиб, бироқ қайси объектлар эканига тўлиқ тўхталмаган.
«Масалан, ТЭЦ, “Шимол—Жануб” йўли, “Датка-Кемин” […] Шуларга олганмизда [насияларни] шуларнинг бари. Агар вақтида тўлай олмасак, унда бошқарув ўша томонга [Хитой томонга] ўтиб кетади деб имзоланган. Улар етмаса, унда бошқасини ҳам олишга ҳақлари бор. Бироқ биз вақтида тўлаяпмиз», — деган президент.
Депутат Дастан Бекешев 2020-йилнинг ноябрь ойида Қирғизистон билан Хитойнинг кредит тарихи тўқсонинчи йиллари бошланганини, бироқ мустақилликнинг дастлабки йиллари олинган насияларни Қирғизистон тўлаб битган ёки Хитой кечганини билдирган эди. Ҳозир давлат охирги 12 йилда олган қарзларининг фоизлари билан тўлаши керак.
Қирғизистонга насия асосан 20-25 йилга, йилига икки фоизлик устама билан берилади. Тўловнинг имтиёзли муддати 5 йилдан 11 йилгача. Бу насияларга ярим фоизлик комиссия ҳақи қўйилган.
2008-йилдан бери Қирғизистон Хитойдан 10 йирик насия олган: 7 кредит йўл қуришга ва уч кредит энергетика хавфсизлиги учун.