Ўш мэриясининг жамоатчилик билан алоқа хизматини Керимбек Калиқулов бошқаради

337

Ўш мэриясининг жамоатчилик билан алоқа хизматини танловгача Керимбек Каликулов бошқаради. Тегишли буйруққа мэр Алмаз Мамбетов қўл қўйди.

Каликулов мазкур хизматга келгунча ЎшТВ давлат телеканалида бош директор бўлиб ишлаган. Шунингдек, 2020-йили ЭлТР давлат телерадиокомпаниясини бошқарган.

Бундан ташқари у шаҳарнинг «Ош шамы» газетасида бош муҳаррир, ЎшДУнинг «Нур» газетасида муҳаррир ва «Умут» телестудиясида етакчи хизматларида ишлаган.

Мэриянинг жамоатчилик билан алоқа хизматини собиқ мэр Таалайбек Сарибашов даврида Азамат Абсаттаров бошқарган. 2-августда Сарибашов Бишкек мэри вазифасини вақтинча бажарувчиси бўлганда Абсаттаров унга маслаҳатчи бўлиб тайинланган.

Бироқ 10 кундан кейин Сарибашов ўзи аризаси билан хизматни топшириб, парламент сайловига қатнашишини билдирган. Шунда Абсаттаров ҳам маслаҳатчи хизматидан кетган.