«Оқ байроқ кўтариб бормадик» — «Қумтўр»нинг юристи Centerra билан бўлган сўзлашувлар ҳақида

384

«Қумтўр Голд Компани» (КГК) ЁҲЖнинг юрист-консультанти Дмитрий Долматов 4-октябрда Канаданинг Centerra Gold Inc. Компанияси билан бўлган сўзлашувлар ҳақида айтиб берди. Ҳозирда КГКни қирғиз ҳукумати сиртдан бошқармоқда.

Centerra Gold Inc. «Қумтўр Голд Компани» «филиал» компанияси орқали Марказий Осиёдаги баланд тоғли йирик олтин кони Қумтўрни ишлатган. Қирғизистон Centerra Gold’нинг акциясини 26%га эгалик қилади ва компаниянинг акцияларини сақловчи бўлиб ҳисобланади.

Бироқ 2021-йилнинг майида қирғиз ҳукумати Канада  компаниясини қонун ва экологияни бузди деб айблаб, «Кумтор Голд Компани»га ташқи бошқарувни киритган.

Женевадаги сўзлашувлар ҳақида

Долматовнинг айтишича, аввалига Қирғизистон билан Centerra’нинг ўртасидаги сўзлашувларнинг биринчи раунди бўйича маълумот яширин бўлган эди.

Бундан ташқари, «томонлар сўзлашув давомидаги маълумотни бир-бирининг манфаатига қарши фойдаланиш учун» икки томон делегациясининг барча аъзолари тарқатмаслик ҳақидаги ҳужжатларни имзолаган.

Долматов Швейцариянинг пойтахтидаги сўзлашувлар 28-30-сентябрь кунлари Hotel President Wilson’да ўтганини билдирди. Асосий музокара Centerra’нинг ижрочи директори Скотт Перрининг ташаббуси билан уюштирилган.

Женевадаги Hotel President Wilson. Сурат: Wikipedia

«Биз ҳам музокарага қарши эмасдик. У ерга оқ байроқ кўтариб бормадик», — деб таъкидлади у.

Унинг айтишича, сўзлашувда Қумтўр кони ва унинг келажагига боғлиқ масалалар муҳокама қилинган.

«Қумтўр»нинг юрист-консультантини айтишича, сўзлашувларнинг биринчи раундида томонлар кейинги учрашув бўйича келишган эмас. Бироқ у Қирғизистон билан Centerra’нинг музокаралари давом этиши мумкинлигини тахмин қилмоқда.

«Делегация ўлканинг манфаатини ҳимоя қилди. Бизнинг аниқ позициямиз бор, шу йўналишда турамиз», — дейди у.

Қумтўр нима учун ҳисобот бермаяпти?

Долматов билдиришича, «Кумтор Голд Компани» фаолияти ҳақидаги ҳисоботни ҳар бир маълумот Centerra томонидан «“Қумтўр”нинг ва Қирғизистон манфаатига қарши қўллаши» мумкинлиги сабаб бермаяпти.

КГК Centerra билан судлашаётгани сабаб ташқи бошқарув киритилгандан кейинги фаолияти ҳақида ҳисоботни бера олмасин «Қумтўр Голд Компани»нинг ўзига ҳам бир неча марта айтилган.

Қумтўрдаги оғир юк ташувчи машиналар. Сурат: «Қумтўр Голд Компани»нинг сайти

«Эслатиб ўтсак, “Қумтўр Голд Компани” – бу суд текширувлари бораётган стратегик объект, шу сабаб қонунга кўра, биз тарқатишга ҳуқуқимиз йўқ яширин маълумотлар ҳам бор», — деб таъкидлаган 23-сентябрда ишхонанинг билдирувида.

КГК компаниянинг ташқи бошқарувчиси Тенгиз Бўлтурук давлат мулк фондининг бошчиси Мирлан Бакировга ҳар ойда ҳисоб бераётганини билдирган эди.

«Қумтўр Голд Компани» (КГК) ЁҲЖнинг юрист-консультанти Дмитрий Долматов 4-октябрда Канаданинг Centerra Gold Inc. Компанияси билан бўлган сўзлашувлар ҳақида айтиб берди. Ҳозирда КГКни қирғиз ҳукумати сиртдан бошқармоқда.

Centerra Gold Inc. «Қумтўр Голд Компани» «филиал» компанияси орқали Марказий Осиёдаги баланд тоғли йирик олтин кони Қумтўрни ишлатган. Қирғизистон Centerra Gold’нинг акциясини 26%га эгалик қилади ва компаниянинг акцияларини сақловчи бўлиб ҳисобланади.