COVID-19: Охирги суткада икки киши вафот этиб, 69 янги ҳолат қайд этилди

Қирғизистонда 5-октябрга кўра коронавируснинг 69 янги ҳолати аниқланиб, икки бемор вафот этди. Касалликдан 84 одам соғайди. Бу ҳақда Республика штабдан билдиришди.

  • Бишкек шаҳрида — 32;
  • Чуй вилоятида — 21;
  • Иссиқкўл вилоятида — 9;
  • Жалолобод вилоятида — 6;
  • Талас вилоятида — 1;

Қирғизистонда COVID-19 пандемияси бошлангандан бери касалликка чалинган беморларнинг умумий сони 178 852га етди. Ўлка бўйича 173 622 киши вирусдан соғайди. Пандемияда умумий 2 610 киши вафот этди.

Ҳозирда касалхоналарда 451 бемор даволанмоқда. Уй шароитида даволанганларнинг сони — 684.

Республика штабнинг маълумоти бўйича, 5-октябрга кўра COVID-19га қарши вакцинанинг биринчи дозасини 4 437 одам, иккинчи дозасини 4 833 киши олди.