Бишкек шаҳрида «Элиза уй буюмлари» молия пирамидасининг асосчилари Элиза Бактибек қизи ва унинг турмуш ўртоғининг иши тугатилиб, 30-сентябрда судга оширилди. Бу ҳақда «Клооп»га Свердлов ТИИБнинг матбуот хизматидан билдиришди.
24 ёшдаги Бактибек қизи ва унинг 27 ёшдаги эри «Молия пирамидаларини уюштириш» моддаси билан гумонланиб, жорий йилнинг 27-июлида қўлга олинган. Гумондорлар устидан «пул тикиб, алданиб қолган» ўнлаган одам милицияга ариза билан мурожаат қилган.
Шу куни «Элиза уй буюмлари» молия пирамидасининг 30га яқин аъзоси ТИИБнинг биноси олдига митингга чиқишган. Улар «Элиза уй буюмлари»нинг етакчисини бўшатишни талаб қилишган ва «унга тегишли рақамларни ноқонуний ўчирган» деб «Мегаком» мобил операторига норозилик билдиришган. Акция эртаси куни ҳам давом этган.
5-августда Свердлов туман суди гумондорларни уй қамоғига чиқарган. Бунга Бактибек қизининг 1,5 ёшли боласи ва олти ойлик ҳомиласи борлиги сабаб бўлган. Унинг эри уларга қўйилган айбларни тан олган. Бундан ташқари, «Элиза уй буюмлари»нинг пуллари ва электрон ҳисоблари қамоққа олинган.
23-сентябрда молия пирамидага алданган 500га яқин одам Бишкекнинг Фучик ва Месароша кўчаларининг кесилишида учрашган. Милициянинг маълумотига кўра, йиғилганларга «Элиза уй буюмлари»нинг вакили ижтимоий тармоқ орқали уларга «пулларини қайтариб беришга ваъда берган». Бироқ пулни қайтариб беришни ваъда қилган одамни ўзим келмаган. Воқеа жойга милиция ходимлари бориб тушунтириш ишларини олиб боргандан сўнг улар тарқалишган.