«10 оилани уй билан таъминлаш мумкин». Президент уйини давлат ипотека компаниясига берди

326

Президентнинг матбуот хизмати Садир Жапаров 30-сентябрда 2005-2010-йиллари яшаган Бишкек шаҳридаги уйини давлат ипотека компаниясига (ДИК) совға қилганини билдирди.

Садир Жапаровнинг оиласига тегишли уй. Қирғизистон президентининг матбуот хизмати.

2010-йили Жапаров оиласи билан кўчиб кетгандан кейин бу уйга болалар боғчаси очилган.

Жапаров шахсий турар-жой бозорини яхшилаш, шу билан бирга «ДИК» ОҲЖга «Менинг уйим 2021-2026» давлат дастури асосида мухтожларни уй билан таъминлашга ёрдам бериш учун ўзининг уйини ўтказиб берганини айтди. Бу билан у янги ипотека дастури бюджет тармоғининг ходимларига тайёр уйни сотиб олишга насия йилига 4% устама билан берилишини эсга солди.

Президентнинг айтишича, ДИК бу уйни ким ошди савдосига қўйса, бу пулга имтиёзли ипотека насияси дастури асосида 10 оилани уй билан таъминлаш мумкинлигини айтди.

Қирғизистонда «Менинг уйим 2021-2026» турар-жой дастури 16-сентябрдан бошлаб ишга тушган.

Дастур ёрдами билан давлат ходимлари йилига 4%, қолган фуқаролар 8% билан имтиёзли ипотека насиясини олса бўлади.