Қирғизистонда 30-сентябрга кўра коронавируснинг 88 янги ҳолати аниқланиб, 104 бемор соғайди. Икки киши эса касалликдан вафот этди. Бу ҳақда Республика штабдан билдиришди.
- Бишкек шаҳри — 54;
- Чуй вилояти — 15;
- Иссиқкўл вилояти — 12;
- Жалолобод вилояти — 3;
- Норин вилояти —2;
- Талас вилояти — 1;
- Ўш вилояти — 1.
Қирғизистонда COVID-19 пандемияси бошлангандан бери касалликка чалинган беморларнинг умумий сони 178 532га етди. Ўлка бўйича 173 206 киши касалликдан соғайди. Коронавирус юқтирган 2 607 киши кўз юмди.
Ҳозирда касалхоналарда 430 бемор, уй шароитида 808 одам даволанмоқда.
Республика штабнинг маълумоти бўйича, 30-сентябрга кўра COVID-19га қарши вакцинанинг биринчи дозасини 6563 одам, иккинчи дозасини 6050 киши олди.