Муассасанинг маълумотига қараганда, Байгелди қишлоғида тоғ бағридаги қуриган дарахтлар ёна бошлаган. Ёнғин майдони 100 гектардан ошади.
Фавқулодда ҳолатлар вазирлигидан ёнғин куч шамол сабаб уч йўналишга тарқалганини қўшимча қилишди. Тонгги соат 07:10га кўра ёнғин чекловга олинган.
Соат 08:50да берилган маълумотда ёнғинни ўчиришга ФҲВнинг 85 қутқарувчиси жалб қилингани айтилди. Тилсиз ёв билан курашиш давом этмоқда.