Ўш: «Ўттизадир» каналига оқиб кетган 1,5 яшар бола қидирилмоқда

361

Ўш вилоятининг Қорасув тумани Садирбай ва Тўйчи қишлоқлари орқали оқиб ўтган «Ўттизадир» каналига оқиб кетган 1,5 ёшли қиз қидирилмоқда. Бу ҳақда Ўш вилоят ички ишлар бошқармасидан билдиришди.

Милициянинг маълумоти бўйича, воқеа 26-сентябрда соат 16:35 атрофида бўлган. Ўзган шаҳрининг 24 ёшдаги турғуни 3 ва 1,5 ёшдаги қизлари билан Ўш шаҳридан кичик автобусда кетаётган бўлган. Тўйчи қишлоғига етганда машина бироз вақтга тўхтаб, қизларини каналнинг бўйича қўйиб она ҳожатхонага кириб кетган.

Бу орада ёш болалар «Ўттизадир» каналига тушиб кетган. Қизларни қутқараман деб онаси тушиб, оқиб кетаётганда, канал бўйича яшаган маҳаллий турғунлар кўриб қолишган, уни ва 3 ёшли қизини қутқариб қолишган. Улар касалхонага етказилган.

1,5 ёшдаги қизни қидириш учун «Ўттизадир» каналидаги сув тўхтатилди. Ҳозирда милиция ФҲВнинг Қорасув туманидаги бўлимининг қутқарувчилари билан бирга иш олиб бормоқда.

Милициядан қутқарилганларнинг жароҳати бўйича тегишли экспертизалар тайинланганини қўшимча қилишди.

Икки ой олдин Ўш вилоятининг Тўлўйкўн қишлоғидаги Оқбура дарёсида оқиб кетган 15 ёшли қизни қутқараман деб унинг 38 ёшдаги онаси ва 36 ёшдаги холаси ҳалок бўлган. Қизни вилоят сайёҳлик милициясининг ходимлари қутқариб қолишган.

Ўсмирни қутқариш учун ортидан аввал онаси, кейин холаси дарёга тушган. Бироқ қиз баллон билан оқиб кетаверган. Унинг онаси билан холаси сувга чўкиб кетган. Уларнинг жасадини турғунлар чиқаришган, баллони билан тошга қадалиб қолган милиционерлар сувдан олиб чиққан.