ФҲВ: Аламудун туманининг тоғларида 100 гектарга яқин қуриган ўт-ўлан ёниб кетди

339

Муассасанинг маълумотига қараганда, Байгелди қишлоғида тоғ бағридаги қуриган дарахтлар ёна бошлаган. Ёнғин майдони 100 гектардан ошади.

Аламудун туманининг тоғларидаги ёнғин. Сурат: ФҲВ

Фавқулодда ҳолатлар вазирлигидан ёнғин куч шамол сабаб уч йўналишга тарқалганини қўшимча қилишди. Тонгги соат 07:10га кўра ёнғин чекловга олинган.

Соат 08:50да берилган маълумотда ёнғинни ўчиришга ФҲВнинг 85 қутқарувчиси жалб қилингани айтилди. Тилсиз ёв билан курашиш давом этмоқда.