Компания ҳар бир депутатга ҳисобот беришга масъул эмас — «Қумтўр» халқ вакилларига жавоб берди

440

«Қумтўр Голд Компани»* (КГК) «оммавий ахборот воситалари, айрим сиёсатчилар, депутатлар ва ижтимоий тармоқдагилар»диван экспертлари» компаниянинг «фаолиятини катта муҳокамага олишди» деб айтилган билдирувни эълон қилади.

КГК бу билдирув билан ишхонанинг фаолиятини «очиқлигидан» гумон қилиб, ҳисоб беришни талаб қилган айрим депутатларга жавоб берди.

* Centerra Gold Inc. «Қумтўр Голд Компани» «филиал» компанияси орқали Марказий Осиёдаги баланд тоғли йирик олтин кони Қумтўрни ишлатади. Қирғизистон Centerra Goldнинг акциясидан 26%га эгалик қилади ва компания акцияларининг йирик сақловчиси бўлиб ҳисобланади. 17 майда ҳукумат «Қумтўр»га бугунги кунгача ишлаётган ташқи бошқарувни киритган.

«Қумтўр» «айрим сиёсатчилар билан ОАВлари вакиллари жамоатчиликка нотўғри ва қоронғи маълумотларни тарқатиш билан очко тўплашга қулай бўлган бу «иссиқ мавзу» орқали ўзларининг обрўсини оширишга ҳаракат қилаётгандай» деб ҳисоблайди.

«Вазиятни бундай давом этиши албатта «Центерра» учун ҳам, айрим манфаатдор томонлар учун ҳам фойдали. Депутатлар бўйича айтсак, бари тушунарли. Улар шундай популистик билдирувлари билан арзон обрў тўплаб, эртанги сайловга тайёрланишмоқда. Эслатиб ўтсак, «Қумтўр» – бу сиёсат эмас, ишлаб чиқариш ва мавзунинг ўзгачалигини билмай туриб, турли тахминларни айтиш хавфли», — деб таъкидлашди компаниядан.

КГК «ҳар бир депутатга алоҳида ҳисоб беришга мажбур эмас», агар парламент вақтинчалик ташқи бошқарувчи Тенгиз Бўлтурукнинг ҳисоботини эшитгиси келса, унда улар бу масалани министрлар кабинети билан келишиши керак деб таъкидлашди. «Қумтўр» Тенгиз Бўлтурук давлат мулк фондининг бошчисига ҳар ойда ҳисоб бераётганини ҳам қўшимча қилди.

«Эслатиб ўтсак, «Қумтўр Голд Компани» – бу суд текширувлари давом этаётган стратегик объект, шу сабаб қонунга кўра, биз тарқатишга ҳуқуқимиз яширин маълумотлар ҳам бор», — деб таъкидлаган ишхонанинг билдирувида.

Кондан чиққан олтинни сотиш бўйича КГК «олтинни қайта ишловчи фабриканинг охирги маҳсулотини – олтин, кумуш, жез ва бошқа аралашмалари бор Доре эритмасини олиш, буни тозалаш ва олтин билан кумушни экспорт қилишни «Қирғизалтин» ОҲЖ амалга оширишини» билдиришди.

Доре эритмаси — олтинни қайта ишловчи фабриканинг охирги маҳсулоти. Уни шундай турда Қораболтадаги аффинаж ишхонасида, кейин қайта ишлаш учун «Қирғизалтин» сотиб олади. Сурат: «КГК»нинг сайти

«Қумтўр» компаниясининг номини «ифлос сиёсий технологияларда» қўлланмасликни сўраб, конда ташқи бошқарувни киритишга «катта зарурат туғилганини» эслатишди.

«Барча ишлар давлатнинг ва Қирғизистон халқининг манфаати учун қилинмоқда», — деб билдирди КГК.

Халқ вакилларининг талаби қандай?

Депутатлар Акилбек Кемелов билан Наталя Никитенко

Депутат Акилбек Кемелов 22 сентябрь куни Жогорку Кенеш йиғинида «Қумтўр» конидаги вақтинча ташқи бошқарувчининг иши бўйича ҳисобот беришни талаб қилган.

Халқ вакили спикердан тармоқлар қўмитасига топшириқ беришни ва ташқи бошқарувчи Тенгиз Бўлтурукдан ҳозир кон қандай ишлаб, кадр сиёсати қандай бўлаётгани ҳақида тўғри маълумот эшитишни сўраб мурожаат қилган. Депутат Наталя Никитенко ҳам фейсбук саҳифасида ишхонанинг ташқи бошқарувчисига бир қанча саволлар бери, унинг иши «очиқ» бўлмаётганини айтган.

«Нима учун ўлка бюджетининг бешинчи қисми билан экспортнинг ярмини таъминлаган компаниянинг фаолияти ҳақида ҳеч ким ҳисоб бермаяпти», — деб қизиққан у.

Қумтўр атрофидаги воқеалара ва Centerra билан судлашиш

Қумтўр атрофидаги можаролар давом этаётганига бир неча ой бўлди.

Қумтўрдаги оғир юк ташувчи машиналар. Сурат: «Қумтўр Голд Компани» сайти

Жорий йилнинг май ойида Октябрь туман суди Қумтўр конини ишлатишда Давидов ва Лисий музликларига қолдиқларни тўккани учун «Қумтўр Голд Компани» ишхонасидан давлат фойдасига 261,7 млрд сом ёки 3 млрд доллар ундириб олишга қарор қилган.

12 майда «Қумтўр Голд Компани»нинг фаолиятини текширган давлат комиссияси ишининг дастлабки натижасини чиқарган. Комиссия аъзолари олтин қазувчи компаниядан, бунгача суд талаб қилган маблағларни ҳисоб олиб, 459 млрд сом (4 млрд 252 млн доллар) ундириб олишни таклиф қилишган.

6 май куни парламент депутатлари уч ўқишда исталган компанияга ташқи бошқарувчи киритишга йўл берган қонун лойиҳасини қабул қилган. Унга кўра, ташқи бошқарувчи агар компания экология меъёрларини бузиб, аҳолининг соғилиги билан ҳаётига хавф туғдириб, хавфни бартараф қилиш учун тегишли чораларни қабул қилиш бўйича талабларни бажармаса киритилади. 17 майда депутатлар «Қумтўр Голд Компани»га ташқи бошқарувчи киритиб, бу ерга Centerraнинг директорлар кенгашининг собиқ аъзоси Тенгиз Бўлтурукни раҳбар қилиб тайинлаган.

Centerra Gold Inc. қирғиз ҳукуматининг ҳаракатига жавоб қилиб, Қирғизистон ҳукуматига қарши арбитражнинг мажбурий текширувини таклиф қилган. Компаниядагилар ҳукуматнинг ҳаракати томонлар ўртасидаги шартномаларни бузади деб ҳисоблашади ва уларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилишни кўзлашади.

Канаданинг компанияси судда Қирғизистон ҳукумати киритган ташқи бошқарувни тўхтатишни кўзламоқда ва яқинда қўйилган жарималарни ва солиқ даъволарини бекор қилиш ниятида. Centerra бу ҳаракатлар Қумтўр бўйича инвестиция келишувларини бузмоқда деб ҳисоблайди.

Шунингдек, Centerra Gold Inc Қирғизистоннинг «Қумтўр голд компани»га қарши ҳаракатларининг асосида келтирилган зарарни ва харажатни қирғи томонга тўлатишни режалаштирган.

Кейинчалик Centerra шу йилнинг иккинчи кварталига ҳисоботни берган. Унга компания Қумтўр кони Қирғизистонга ўтгандан кейинги харажатни 926,4 млн доллар деб баҳолаган.

8 июлда Канаданинг компанияси арбитраж судида қирғиз ҳукуматига қўшимча даъво талабларини қўйганини маълум қилган.

Centerra Gold Inc. қирғиз ҳукумати билан «Қирғизалтин»га «олтин конини биргаликда босиб олиб, аввалги шартномаларни бузгани сабаб» кўрган барча зарар билан харажатлар учун ҳам жавобгарлик қўйган.

1 июнда Centerraнинг филиал ишхоналари «Қумтўр Голд Компани» ва «Қумтўр Оперейтинг Компани» банкрот бўлиш жараёнини* бошлаш учун Нью-Йоркнинг жанубий округидаги банкрот иши бўйича судига мурожаат қилишган. Суд аризани кўриб чиқишни номаълум муддатга жилдирган.

«Қумтўр»нинг ташқи бошқарувчиси Centerraнинг ҳаракатлари «ҳар хил усуллар билан коннинг фаолиятини тўхтатишга» ва «Қирғизистонни бундай жиддий ишлаб чиқариш комплексини бошқаришга кучи етмайди деб айблашга» йўналтирилган деб ҳисоблайди.