Коронавирус: Охирги кеча-кундузда касалликдан бир бемор вафот этди, 56 янги ҳолат қайд этилди

401

Охирги суткада коронавирус юқтирган бир бемор вафот этди, соғлиқни сақлаш вазирлигининг айтишича, марҳум вакцина олмаган. Шунингдек, вирус юқтирган 56 янги ҳолат аниқланди.

Унинг орасидан 29 ҳолат Бишкекда бўлса, Чуй вилоятида — 10, Иссиқкўлда — 11. Жалолобод вилоятида тўрт одам касаллик юқтирган. Ўш шаҳри ва Ўш вилоятида биттадан одам коронавирусга чалинган. Норин, Талас ва Баткен вилоятларида касаллик юқтирган янги ҳолатлар қайд этилмади.

Сутка давомида 84 одам соғайди. Касалхонада 508 киши даволанмоқда.

Бир кеча-кундузда 7 266 одам вакцина олди, уларнинг орасидан 3 891 биринчи дозани, 3 375и иккинчи дозани олди.

Пандемия бошлангандан бери 178 258 одамга касаллик юққан. Ундан 172 848 киши соғайиб, 2600 одам вафот этган.