18-сентябрда «Турмуш» нашри Ўш шаҳридаги Оқбура дарёсида оқаётган чала жон балиқларни елим халтага тўплаётган турғунлари ҳақида видео жойлади. Унда 6-7 киши дарёга тушиб, балиқни қармоқ билан эмас, қўли билан тутиб халталарга солаётганини кўриш мумкин.
Уларга кўприкнинг устидан қараб турган турғунлар «бу томондан оқяпти, сувнинг бу томонидан қарасанглар» деб айтиб, балиқлар кўп оқаётган томонни қўли билан кўрсатишган. Яна бири сувга зарарли модда тўкилгани ёки сув булғангани учун балиқлар оқа бошлаганини айтишган.
Мазкур видео ижтимоий тармоқларга тарқалгандан сўнг Ўш шаҳрининг мэрияси турғунларга Оқбура дарёсида оқаётган балиқларни ушлашдан, уларни ейишдан ва сотувга чиқаришдан узоқ бўлишни огоҳлантирди. Шунингдек, балиқларни тўп-тўп оқишининг сабаби аниқланаётганини қўшимча қилишди.
Бундан ташқари, Экология ва техника хавфсизлиги бўйича давлат инспекциясининг вакили «Турмуш» нашрига берган интервьюсида сувни ва оқаётган балиқларни лобараторияда текшириш учун воқеа жойига ходимлар юборилганини билдирди.
«Ҳозир биздан бир эколог [вазиятни кўргани] кетди. Ветеринар хизматдан ҳам ходимлар боради. Балиқларни лабораторияда текшириб кўришади», — деб билдирган муассасанинг вакили.
Муаллиф: Найзабек Мукамбетов