COVID-19: Охирги суткада икки бемор вафот этиб, 69 янги ҳолат қайд этилди

19-сентябрга кўра коронавируснинг 69 янги ҳолати аниқланди. Бу ҳақда республика штабидан билдиришди.

  • Бишкек шаҳрида — 41;
  • Иссиқкўл вилоятида — 11;
  • Чуй вилоятида — 6;
  • Жалолобод вилоятида — 4;
  • Норин вилоятида — 4;
  • Талас вилоятида — 3.

Қирғизистонда COVID-19га чалинган беморларнинг умумий сони 177 722га етди.

Охирги суткада 78 бемор коронавирусдан соғайди. Бу билан ўлка бўйича 172 189 киши касалликни енгди. Касалхоналарда 594 бемор даволанмоқда. Уй шароитида даволанганларнинг сони — 881.

Бундан ташқари, охирги суткада коронавирус юқтирган икки бемор вафот этди. Қирғизистонда касалликдан 2 588 киши вафот этди.

Республика штабининг маълумоти бўйича, 19-сентябрга кўар COVID-19га қарши вакцинанинг биринчи дозасини 3 897 одам, иккинчи дозасини 4 387 одам олди.